Канада 1,5 миллион муҳожирни мамлакатга таклиф қилмоқда. Бу нега ке

Канада иммиграцияга катта пул тикмоқда. Муҳожирларнинг мисли кўрилмаган тўлқини билан Канада ҳукумати ишчи кучи етишмаслигини қоплашга умид қиляпти.

Канада 1,5 миллион муҳожирни мамлакатга таклиф қилмоқда. Бу нега ке

 

Канада иммиграцияга катта пул тикмоқда. Муҳожирларнинг мисли кўрилмаган тўлқини билан Канада ҳукумати ишчи кучи етишмаслигини қоплашга умид қиляпти. Бунга туғилиш даражасининг пастлиги ва аҳолининг қариши асосий сабабдир. Бироқ барча канадаликлар бундай кўп сонли чет элликларни қучоқ очиб кутиб олишга тайёр эмас.

 

Ноябрь ойи бошида Канада федерал ҳукумати улкан режаларни очиқлади: кейинги йил январидан бошлаб ва 2025 йил охиригача мамлакат ҳукумати ҳар йили 500 минг муҳожирни қабул қилишни режалаштирмоқда. Яъни яқин уч йил ичида Канада аҳолиси жами 1,5 миллион кишига кўпайиши мумкин.

 

Аҳоли жон бошига ҳисобланганда, бу Бирлашган Қироллик қабул қилишни режалаштирганидан саккиз баравар ва АҚШ маъмурияти кутаётган кўрсаткичлардан тўрт баравар кўп.

 

Яқинда ўтказилган ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, Канада расмийларининг режалари мамлакат аҳолисининг кайфиятини тўлиқ акс эттирмайди, уларнинг аксарияти чет элликларнинг бундай оммавий оқимидан қўрқади.

 

Ўнлаб йиллар давомида Канада ўз аҳолиси ва иқтисодиёти ўсишини сақлаб қолиш учун янги резидентлар оқимини атайлаб рағбатлантирмоқда. Шу билан бирга, муҳожирларга фуқаролик эмас,Канадада доимий яшаш ҳуқуқи берилади.

 

Ўтган йили 405 минг киши Канадада яшаш учун рухсатнома олди – бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич. Бошқа кўплаб ривожланган мамлакатларда бўлгани каби Канадада ҳам туғилиш даражаси доимий равишда пасайиб бормоқда, айни пайтда аҳолининг ўртача ёши, аксинча, доимий равишда ўсиб бормоқда ва бу Канадани нафақахўрлар мамлакатига айланиши хавфини оширмоқда. 

 

Бу шуни англатадики, агар мамлакат ўз иқтисодиётини ривожлантирмоқчи бўлса, буни муҳожирларсиз амалга ошира олмайди.Канадада ишчи кучининг ўсиши иммиграция ҳисобига содир бўлди.

 

Бугунги кунда Канададаги деярли ҳар тўрт кишидан бири бошқа давлатдан. Бошқа барча G7 давлатларида бу кўрсаткич пастроқ. Маданиятлар аралашишнинг жаҳон маркази ҳисобланган  АҚШни олайлик: у ерда муҳожирлар аҳолининг атиги 14 фоизини ташкил қилади. Британияда ҳам тахминан шундай.

 

Аслида Британия ва Канададаги иммиграция билан боғлиқ вазиятни солиштириш қийин, чунки бу мамлакатлар аҳолисининг зичлигида катта тавофут бор.

 

Буюк Британия аҳоли зичлиги юқори бўлган кичик орол давлат бўлса, Канада майдони катталиги бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда туради ва бу ерда  38 миллион киши яшайди. Яъни, аҳоли ўсиши учун жой ҳали етарли.

 

Муҳожирларни муваффақиятли жалб қилиш учун ҳудуднинг  катталиги ва қулай демографиянинг ўзи етарли эмас. Бунда аҳолининг қўллаб-қувватлаши ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Кўпчилик мамлакатлар учун асосий чекловчи фактор бу жамоатчилик фикридир.

 

Канада ўз мақсадига эриша оладими?

 

Мамлакат нафақат иқтисодий тоифадаги муҳожирларни бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ қабул қилади, балки қочқинлар учун дунёдаги энг очиқ давлатлар қаторига киради. 2021 йилда мамлакат расмийлари 20 мингдан ортиқ аризачига бошпана берган.

 

Канада ҳар доим ҳам катта иммиграция режаларини амалга ошира олмаган. Масалан, 2021 йилда ҳукумат 59 мингга яқин қочқинни қабул қилмоқчи эди, лекин уч баравар камроқ  мигрант келган.

 

Иммиграция вазири Шон Фрейзер бу муваффақиятсизликни COVID-19 пандемиясининг оқибатлари билан изоҳлади. Канадада иммиграцияга муносабат минтақаларда фарқ қилади.

 

Мамлакат ҳукумати йилига 500 минггача муҳожирни қабул қилиш режасини эълон қилганида, муҳожирлар оқими учун ўз квоталарини белгилаши мумкин бўлган Квебек автоном провинцияси 50 мингдан ортиқ одамни қабул қилишга розилигини айтди. Яъни, аҳолининг деярли тўртдан бири яшайдиган Квебек режалаштирилган ташриф буюрувчиларнинг атиги 10 фоизини қабул қилишга тайёр.

 

Провинция бош вазири Франсуа Легонинг фикрича, муҳожирларнинг ҳаддан ташқари кўп келиши француз тилида сўзлашувчи минтақа мавқени заифлаштириши мумкин.

 

Мамлакат аҳолисининг 10 фоизи яшайдиган Торонто ва Ванкувер каби йирик шаҳарларда уй-жой билан таъминлаш масаласи жуда qiyin. Шунинг учун улар кўпчиликни қабул қилмайди.

 

Канада Легер институти ва Канадани ўрганиш ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг тўртдан уч қисми биринчи навбатда ҳукуматнинг иммиграция режаси уй-жой ва ижтимоий хизматларга таъсир қилишидан хавотирда. Респондентларнинг деярли ярми (49%) йилига 500 000 ташриф буюрувчилар жуда кўп, деб ҳисоблайди, 31% эса  бу режани маъқуллайди.

 

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"