Жаҳон

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

 

Садир Жапаров Қирғизистонда аҳоли пунктларига шахслар номини бериш амалиётини чеклаш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда давлат раҳбари Ўш вилоятининг Олой тумани аҳолиси билан учрашув чоғида билдириб ўтган дейди 24.kg. Унга кўра, бундан буён қишлоқлар ва маҳаллий бошқарув ҳудудларига шахслар номини бериш амалиёти қўлланилмайди.

 

Президент бу қарорни маҳаллий аҳолининг бир қишлоққа Алймбек Датка номини бериш таклифи юзасидан берилган саволга жавобан изоҳлаган. Жапаровнинг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

 

“Биз бу ҳолатларни аввал ҳам кўп марта бошдан кечирганмиз. Шунинг учун аҳоли пунктлари номлари бўйича тортишувларга йўл қўймаслик зарур,” дея таъкидлаган президент.

 

Шунингдек, у тарихий шахсларнинг номи аллақачон халқ хотирасида сақланиб қолишини, қишлоққа ном бериш эса унинг ривожланишини белгилаб бермаслигини қайд этган.

 

Маълумот учун, Қирғизистонда аҳоли пунктларига шахслар номини бериш амалиёти тарихан кенг тарқалган бўлиб, Совет даврида бу давлат мафкурасининг бир қисми сифатида шаклланган. Мустақилликдан сўнг эса тарихий шахслар номини тиклаш ва уларни абадийлаштириш жараёни кучайган.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"