Hi-tech

"Тутун билан овора бўлиб, асосий олов хабарлар четда қолмасин" — Шерзод Шерматов

АКТ вазири муҳокамаларга сабаб бўлган IT-Park'даги содир бўлган ёнғин"га муносабат билдирди.

"Тутун билан овора бўлиб, асосий олов хабарлар четда қолмасин" — Шерзод Шерматов

 

АКТ вазири муҳокамаларга сабаб бўлган IT-Park'даги содир бўлган ёнғин"га муносабат билдирди:

 

"Бугун IT Park комплексида қурувчиларимиз охирига етказаётган бинонинг тепасида озгина пеноплекс тутатиб юборишган экан, жуда кўп одамлар ва ОАВлар шуни муҳокама қилишди. Лекин асосий Олов хабарларимиз ҳақида ҳали кўпчиликка етказиб беришга қийналаяпмиз. Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Энг асосийси, экспортер корхоналар сони деярли 3 баробар ортди, хорижий корхоналар иштирокидаги резидентлар сони эса 6 баробарга ортди! Яъни йил бошида Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўляпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда.

 

Бу дегани, ёшларимиз, интернетдаги вақтларини кўпроқ чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишга сарфлаганлари маъқулроқ, бекорга бировни ғийбат қилгандан кўра. Шунда улар ушбу экспортер корхоналарда юқори маошли ишларга қабул қилинишлари мумкин бўлади.

 

Хатто чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни АйТи хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда. 

 

Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар», — дея изоҳ қолдирган Ш.Шерматов ўзининг телеграм каналида.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.