Жаҳон

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Корея суди талабалик визаси билан мамлакатда яшаб келган Ўзбекистон фуқаросини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» (КТЖ) террорчилик ташкилотини молиялаштиришда айбдор деб топди. У ташкилот аъзосига жами 1,25 миллион вон (тахминан 936 доллар) ўтказгани учун 16 ойга озодликдан маҳрум этилди.

 

Суд материалларига кўра, Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда корейс тилини ўрганиш учун мўлжалланган Д-4-1 визаси асосида яшаган. У билан ўзини ўзбекистонлик деб таништирган КТЖ аъзоси боғланган. Мазкур шахс Сурияда ҳукумат қўшинлари ва Россияга қарши жанг қилаётганини айтган.

 

2024 йил январидан 2025 йил январигача талаба ташкилот вакили кўрсатган ҳисоб рақамларига олти марта пул ўтказган. Ўтказмаларнинг умумий миқдори 1,25 миллион вонни ташкил этган. Талаба ташкилотнинг террорчилик фаолияти билан шуғулланишини билганига қарамай, унга пул юборишда давом этган.

 

Терговда КТЖ вакили талабадан Жанубий Кореяда яшовчи бошқа бир шахсдан пул олиб, уни Сурияга жўнатишни ҳам сўрагани аниқланган. Талаба бу топшириқни бажармаган. Бироқ суд мазкур ҳаракатни ҳам жиноят содир этишга уриниш сифатида баҳолаган.

 

Судья Ҳо Со Юн Ўзбекистон фуқаросини терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор деб топган. Суд қарорида террорчилик ташкилотларини молиялаштириш халқаро тинчлик ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши қайд этилган.

 

Жазо тайинлашда судланувчининг айбига иқрор бўлгани инобатга олинган. У 16 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, ундан 1,25 миллион вон ундириш белгиланган.

 

КТЖ 2014 йил декабрида ташкил этилган бўлиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар рўйхатига киритилган. Гуруҳ 2016 йилда Қирғизистондаги Хитой элчихонаси яқинида содир этилган портлаш ҳамда 2017 йилда Санкт Петербург метросида юз берган терактга алоқадорликда гумонланган.

 

Ўзбекистон фуқаросининг исми, ёши ва таҳсил олган университети ошкор этилмаган. Шунингдек, биринчи инстанция суди ҳукми устидан шикоят берилгани ёки қарор қонуний кучга киргани ҳақида маълумот йўқ.

 

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.