Жаҳон

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Италия маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги Meta компаниясини Android қурилмалари фойдаланувчиларининг фото ва видеоларига уларнинг алоҳида розилигисиз киргани учун 805 миллион евро (тахминан 887 миллион доллар) жаримага тортди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Агентлик маълумотига кўра, Facebook иловасидаги фойдаланувчиларга телефон галереясидаги сурат ва видеолар асосида постлар учун контент тавсия қилувчи функция орқали шахсий файлларга кирилган. Бунда фойдаланувчилардан айнан ушбу функция учун алоҳида розилик олинмаган ва уларга бу ҳақда етарлича маълумот берилмаган.

 

Италия регулятори Meta компаниясига функцияни дастлабки ҳолатда ўчириб қўйиш ва ундан фойдаланиш учун фойдаланувчилардан алоҳида розилик олиш мажбуриятини юклади. Бунинг учун компанияга 60 кун муддат берилди.

 

Meta вакилининг Reuters агентлигига маълум қилишича, компания қарор устидан шикоят қилади. Унинг таъкидлашича, ушбу функция фойдаланувчиларга Facebook’да сурат ва видеоларни улашишда ёрдам беради. Функция ишлаши учун фойдаланувчилар қурилма созламаларида тегишли рухсатни бериши керак ва уни исталган вақтда ўзгартириши мумкин. Компания жаримани номутаносиб деб ҳисобламоқда.

 

Reuters қайд этишича, 2025 йилда бошланган текширув Meta фойдаланувчиларнинг фото ва видеоларидан сунъий интеллект моделларини ўқитишда фойдаланган-фойдаланмаганини қамраб олмаган. Meta бундай мақсадда маълумотлардан фойдаланилганини аввал ҳам рад этган.

 

Шунингдек, Италия маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги 2026 йилда ишга туширилган, фойдаланувчиларнинг галереясидаги контентни булутли тизимда қайта ишлаш имконини берувчи янги функцияни алоҳида ўрганиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.