Сиёсат

Термизда Афғонистон иқтисодиётига мутахассислар тайёрлаш учун таълим кластери ташкил этилади

"Халқаро ҳамжамиятнинг устувор вазифаси Афғонистондаги инсоний ҳалокатнинг олдини олишдан иборат бўлиши керак" — В. Норов.

Термизда Афғонистон иқтисодиётига мутахассислар тайёрлаш учун таълим кластери ташкил этилади

 

1 декабрь куни Польшада ўтказилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Владимир Норов Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

 

 “Халқаро ҳамжамиятнинг устувор вазифалари Афғонистондаги инсоний ҳалокатининг олдини олиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилиш, бу мамлакатда муҳим инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишдан иборат бўлиши керак, – деди В. Норов.

 

 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари йиғилиш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистон томонидан Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қаратди. Стратегик муҳим лойиҳа “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳасини амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш ва уни бу икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш учун катта имкониятлар очади. 

 

Вазир ЕХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.