Мутолаа вақти: “Анна Каренина” ҳақида ўйлар

Zamon.uz’да  Лев Толстойнинг шоҳ асари шарҳи.

Мутолаа вақти: “Анна Каренина” ҳақида ўйлар

 

Адабиёт кенг маънода ёзма иш, айниқса, юқори ёки доимий бадиий хусусиятга эга деб ҳисобланган асарлар сифатида таърифланади. Бадиий асар ўқишга бўлган интилишнинг сон-саноқсиз сабаблари бор ва улар бизни китобнинг ҳар саҳифасига ошно қилади. Адабиёт киши фикрини қўзғатишдан ташқари бошқа одамлар фикрини қабул қилишга ҳам ундайди. Ана шундай марварид асарлар сирасига кирувчи романлардан бири “Анна Каренина”дир.

 

Толстой рус жамиятида кечаётган нохуш жараёнларни тасвирлаш аввалида 3 оила – Облонский, Каренин ва Левинлардан иборат тизгинни ўқувчи олдига ташлайди. Лекин ёзувчи, энг аввало, кўзгуни инсоннинг қалбига, унинг ички оламига тутади.

 

Асарнинг аввалига эътибор қаратайлик. Роман Облонский ва унинг рафиқаси Доллини яраштириш учун келган Анна тасвиридан бошланади. Ёзувчи одамнинг хулқ-у характерини моҳирона очиб беришга интилганки, асарни ўқиш аввалида айнан мана шу эпизодда Вронский билан илк марта учрашган Аннанинг ҳаёти, унинг қарашлари тубдан ўзгариб кетишини ўқувчи бошида қаёқдан билсин?! Икки қалбни яна бирлаштириш учун келган аёлнинг ҳаловати ва шунинг баробарида оиласи ҳам айни шу учрашувдан кейин бузила бошлайди. Буюк ёзувчи бу билан қарама-қаршиликлар одамзод теграсида тинмай айланаверишини исбот қилиб қўйган.

 

Роман ўқувчини унинг хаёлига келмаган хулосалар ва ечимлар билан ҳайратлантиради, илк учрашув аввалида Вронский ва Анна бир воқеага гувоҳ бўлади:

 

Ака-сингил ва Вронский эътиборини дод солган овоз ва оломоннинг бир томонга қараб югуриши тортади. Шунда станция ходимларидан бири поезд тагида қолиб ҳалок бўлгани ва йиғлаётган аёл унинг рафиқаси экани маълум бўлади. Ака-сингил ва Вронский марҳумга ачинади ва унинг оиласи бошига тушган бу мудҳиш ҳодисадан ўзига келолмайди, Аннанинг ҳаловатини бир зум бузган Вронский марҳумнинг аёлига пул беради ва унда инсонийликнинг устувор хислатларидан бири борлигини дилбар аёл қаршисида исботлаб, бу кибор хоним кўз ўнгида идеал маъбудга айланади.

 

Ёзувчи ўқувчини нафақат ҳайратлантиради, балки қаҳрамоннинг бошидан кечираётганини ҳис қилишга, уни тушунишга чақиради

 

Толстой, аксар рус ёзувчиларидек насроний динига катта эътиқод қўйган, ҳаётда рўй бераётган воқеаларга ва кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам шу дин нуқтаи назаридан ёндашган. Унинг диний қарашлари жамият ва шу жамиятда яшовчи кишиларга, бинобарин, у ёки бу қаҳрамонига бўлган муносабатига, шак-шубҳасиз, таъсир ўтказган.

 

Бу ўринда ёзувчи Анна ва Вронский образи орқали инсоннинг ҳали ўзи тушуниб, англаб улгурмаган туғёнлари, жавобсиз саволларига ўқувчи эътиборини қаратади. Алексей Карениннинг рафиқаси бўлишига қарамай Анна Вронскийни илк кўришида қалбида унга бўлган эҳтирос вулқони, уни ҳеч нимадан таб тортмасликка ундамоқчи бўлган бир эпкинни сезади ва умрида бу ҳисларни илк бор бошидан кечиради.  Ва Толстой Аннани ишқ деб ўйлаган покиза туйғу ортидан келган изтироблари орқали тушунишга ўқувчини чақиради. Ҳеч бир жиҳат эътибордан четда қолмайди, киши ўзи учун кашф қилган хулосаларни олишга эришади.

 

Роман яна бир соф муҳаббат тарихини ҳам тараннум этадики, бу Левин ва Китини боғлаб турган покиза ришталардир. Ўша давр муҳити ва одамлар “мен”ида аристократ оила қизларига бойлик учун “кўнгил қўйиш” урчиган бир пайтда, Левин Китига чиндан ошиқ бўлиб қолади. Ёзувчи ушбу эпизодлар билан тобора йўқолиб бораётган асил туйғуларни сохтасидан ажратиш йўлларини ўргатади, ҳақиқий ришталарни қадрига етишга чорлайди.    

 

Роман том маънода одамларнинг идроки ва аҳлоқини очиб беради

 

Гарчи асарлар дунёнинг турли бурчакларидан келган турли одамлар томонидан ёзилган бўлса-да,  у айни жамиятда, айни вақтда содир бўлаётганга ўхшайди. “Анна Каренина” ҳам ана шундай асарлар тоифасидан.  Анна аслида қандай аёл ўзи, ким у, унинг қалбида қандай Анна яшайди?  Ёзувчи моҳирлик билан сирларни ошкор қилади.

 

Каренина романда шундай гўзаллик билан тасвирланганки, аксарият аёллар бадиий тасвирдан келиб чиқиб унга ўхшашни орзу қилган. Ундаги ҳеч кимга ўхшамаган характер хонимнинг зоҳири орқали ҳам очиб берилган.

 

Романдан хулоса чиқаришдан аввал ўқувчи бир неча бор ўлиб-тирилади, қаҳрамонларга ҳукм ўқиш баробарида эса, бу аввало, ўзига бўлган муносабат эканини англаб етади. 

 

Анна Каренина аслида содда, самимий, дилбар ва вазиятга тўғри баҳо бера оладиган аёл эди, у шунчаки севиб қолди, шунчаки

 

У шунчаки ўзидек кучли муҳаббат эгасини эмас, мутлақо бошқа, вақти келиб ўзи ҳам танимай қоладиган инсонни севди... У мудом Вронскийга ошиқ бўлган Анна ва бошида эри бор Анна ўртасидаги жангда курашиб яшади.  Ва бу жанг унинг ўзини, фақат ўзини ҳалок этди. 

 

Романнинг бошида тасвирланган поезд воқеасини олайлик. Ўша саҳнада марҳумнинг аёлига ёрдам қўлини чўзган Вронский бутун бошли ҳаёти ва унинг мазмунидан айрилиб, ўзини поезд тагига отишга мажбур бўлган Аннанинг жасадига ҳатто бир қур ҳам назар ташламайди. Толстой ўша ҳолатдаги йигитни қанчалар олижаноб тасвирласа, Аннанинг муҳаббатига арзимаган Вронскийни шунчалар худбин ва чиркин тасвирлайди. Яъни бу хулосани фақат ўқувчининг ўзига қолдиради.

 

Хулоса эса қайси дин вакили бўлишидан қатъи назар оила  муқаддаслиги, уни аёл ва эркак тенг маънода асраши кераклигидан, ўткинчи, сароб ҳислар одамни ҳалок қилишидан сўзлайди. Гарчи романнинг бирор ўрнида хиёнат сўзи қўлланмаган бўлса-да, унинг нақадар мудҳиш хатолигини ёзувчи воқеаларни тасвирлаш баробарида кўп бор таъкидлайди.

 

Хулоса қилиб айтганда, асар ҳозирда ҳам ёнимизда яшаётган эътиборсиз, журъатсиз Алексей Каренинлар, муҳаббати даражасини англай олмаган, уни фаҳш муносабатлар билангина кўра оладиган Вронскийлар ва сохта туйғуларни ҳақиқийсидан ажратолмайдиган, уни юксакларга кўтариб, бутун бошли оиласи, фарзандларидан-да кеча оладиган, Каренина бўлолмаган Анналар ҳақида...

 

Гўзал Абдуллаева

custom img

Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"