Жаҳон

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Андаман денгизида мигрантлар чиққан қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида қарийб 250 нафар роҳинжа ва бангладешлик, жумладан болалар ҳам бедарак йўқолган. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ва миграция бўйича агентликлари маълум қилди, дея хабар бермоқда BBC.

 

Маълумотларга кўра, Бангладешдан Малайзияга йўл олган балиқ тутиш кемаси кучли шамол, нотинч денгиз ва ортиқча юкланиш сабаб ҳалокатга учраган. Қайиқнинг аниқ қачон чўкиб кетгани ҳозирча аниқ эмас.

 

Бангладеш Соҳил қўриқлаш хизмати 9 апрель куни ҳодиса содир бўлган ҳудуддан тўққиз нафар тирик қолганларни қутқариб олганини билдирган. Омон қолганлардан бири, 40 ёшли Рафиқул Ислом, деярли 36 соат давомида очиқ денгизда қолиб кетганини ва кемадан тўкилган ёнилғи сабаб куйиш жароҳатлари олганини айтган.

 

Мутахассислар ушбу фожиани роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши ва муаммонинг тизимли ечими йўқлиги билан боғламоқда. БМТ баёнотида қайд этилишича, Мянманинг Рахайн штатида давом этаётган зўравонликлар уларнинг яқин орада хавфсиз қайтиш имкониятларини деярли йўққа чиқарган.

 

Шунингдек, Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшаш шароитларининг оғирлиги ва халқаро ёрдамнинг қисқариб бораётгани роҳинжаларни хавфли денгиз йўллари орқали Малайзияга етиб боришга мажбур қилмоқда. Кўплаб қочқинлар ушбу мамлакатни минтақадаги нисбатан хавфсиз манзил сифатида кўради.

 

Бироқ бундай сафарлар катта таваккалчилик билан кечади. Одатда кичик ва ортиқча юкланган қайиқларда амалга ошириладиган бу йўлларда ичимлик суви ва санитария шароитлари деярли мавжуд эмас. Натижада кўплаб мигрантлар йўл-йўлакай ҳалок бўлади ёки манзилга етиб бормасдан қўлга олинади ва депортация қилинади.

 

Сўнгги йилларда минтақа давлатлари томонидан бундай қайиқларни ортга қайтариш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, 2025 йил январь ойида Малайзия қарийб 300 нафар қочқинни олиб кетаётган икки қайиқни қабул қилмасдан, йўловчиларга минимал ёрдам кўрсатиб, ортга қайтарган эди.

 

БМТ агентликлари халқаро ҳамжамиятни Бангладешдаги роҳинжа қочқинлари ва мезбон жамиятларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Улар, шунингдек, муаммонинг илдиз сабабларини бартараф этиш ва қочқинларнинг ватанига хавфсиз ҳамда ихтиёрий қайтиши учун зарур шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Европада жазирама туфайли бир ҳафтада 10 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди

Рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини 27 Европа мамлакатида минглаб қўшимча ўлим ҳолатларига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ Эроннинг 13 та шаҳрига зарба берди

Ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Парижда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи муҳокама қилинади

"Coalition of the Willing" саммитида Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш ва Россияга қарши янги санкциялар масаласи кўриб чиқилади.

custom img

Европада жазирама сабаб 10 мингдан ортиқ одам вафот этди

Иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта фуқаролар орасида қайд этилган.

custom img

Бангкокдаги барда юз берган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

60 дан ортиқ киши жароҳатланган, айрим шахслар бедарак йўқолган

custom img

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилинди. Бир неча давлатлар етакчилари Шайх Ҳамаднинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

custom img

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ бир ҳафта ичида учинчи бор Эрон ҳудудига зарба берди. Бунга Ҳормуз бўғозидаги фуқаролик кемасига уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилди.

custom img

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"