Жаҳон чемпионати учун тикилган пуллар ёхуд уйсиз, машинасиз қолган ишқибозлар

Кеча даҳшатга тушдим. Бир тамаддихонада футбол кўрдик. 200 тача одам бўлса, шунинг камида 80 фоизи алламбало онлайн қиморхоналарга пул тиккан экан.

Жаҳон чемпионати учун тикилган пуллар ёхуд уйсиз, машинасиз қолган ишқибозлар

 

Футбол бўйича жаҳон чемпионатини жамоамиз билан кузатиб бордик. Йигитларимиз мухлислик қилган жамоаларини охиригача қўллаб-қувватлаб боришди. Ҳатто “гаров ўйнаймизми” деган кезлари ҳам кўп бўлди. Яхшиямки, улар бу қабиҳ ишга қўл уришмаган экан (ҳаммаси ҳазиллигини айтишди).  

 

Бугун ҳам эрталабдан футбол мавзуси:. кимдир хафа, кимдир хурсанд. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган бир хабар кайфиятимни бузди. Биргина ўйин учун боридан кечган (кечаётган) айрим кимсаларни эшитиб, ҳар қандай киши жиғи бийрон бўлиги турган гап.

 

Омад қиморда синалмайди

 

Адҳам Арслон Facebook саҳифасига кеча ниҳояланган футбол бўйича жаҳон чемпионати билан боғлиқ воқеани жойлаган.

 

“Кеча даҳшатга тушдим. Бир тамаддихонада футбол кўрдик. 200 тача одам бўлса, шунинг камида 80 фоизи алламбало онлайн қиморхоналарга пул тиккан экан.

Футбол бир чеккада қолиб кетиб, нималарнидир ҳисоблаб ётишибди. Ким қандай гол ургани эмас, нечта гол ургани, қачон урганигача ҳисоблаб, ичини ит тирнаб ётибди.

Биттаси билан гаплашдим. 50 минг доллар ютган экан. Шунга омадлиман деб ишониб қолган шекилли, Франция ютади деб ҳовлисини сотиб, тикиб юборган. Бола-чақамни қаерга олиб бораман деб йиғлаб ўтирибди охирида.

Францияга пул тикканлар бошини чангаллаб қолган, столни уриб синдирган, бир-бири билан ёқалашган. Биттаси машинасини сотиб, Франция ғалабасига тикиб юборган. Биттаси йил бўйи бели майишиб топган сармоясини.

Кийган кийимидан, еяётган таомидан маълум: кўпи қўл учида кун кўрадиган йигитлар. Охирги пулидан ҳам айрилиб вайрон бўлиб ўтирибди.

Рости, мен бунақа одамларга кўп ачинмайман. Текин пишлоқ, осон пул фақат қопқонда бўлади. Бундай топилган пулнинг баракаси ҳам бўлмайди. На ўзингга, на оилангга бахт келтиради. Ҳалолидан қўймасин, пешона тери билан топилган пулнинг роҳатига бирор нарса етмайди.

Қиморга муккасидан кетган акалар, укалар, жўралар, опалар, сингиллар, бу ишни ташланг. Бу йўлнинг охири фақат ғусса билан тугайди. Пул тикишни бошлагандаёқ ютқазиб бўлгансиз. Меҳнатдан қочманг, чин кўнгилдан ишланг, Худо ўзи барака беради”, — деган фойдаланувчи. 

 

Ўзбекистонда спортга пул тикиш бозорининг ҳажми 350 миллион долларга баҳоланди

 

Бу ҳақда жорий йилнинг апрел ойида медиаменежер ва футбол функционери Ғайрат Хасбиуллин Alter Ego дастурида хабар берганди. 

 

“Тахминан, 10 миллион долларга адашаётган бўлишим мумкин. Бу ишлайдиган қора бозор. Мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланганига қарамасдан, унда катта пуллар айланяпти”, – деган у.

 

Хасбиуллиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон бу бозорни бутунлай тақиқлай олмайди. Чунки бу чекловни дунё миқёсида амалга оширишнинг иложи йўқ.

 

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда букмекерлар ўз фаолиятлари қонунийлаштирилишидан манфаатдор, солиқ тўлашга ва қонуний ишлашга тайёр. Аммо бунда онлайн казино ва спортга пул тикиш ўртасидаги фарқни англаш керак.

 

"Онлайн казинолар — бу фирибгарлик. Чунки сиз казинони мағлуб эта олмайсиз. У онлайн бўлганлиги сабабли алгоритмлар асосида тузилган. Шу туфайли шахсан мен уларга ишонмайман. Спортга пул тикиш эса майдондаги натижага боғлиқ. Агар сиз футболни яхши билсангиз, ғалаба қозонишингиз мумкин. Мен буни зарарли деб ҳисобламайман", — деган у.

 

Унинг сўзларига кўра, букмекерлик компаниялари маркетингга катта маблағ сарфлашади.

 

Хасбиуллинга кўра, бундай компаниялар топган пулнинг 10-15 фоизи рекламага сарфланади. Ўзбекистон уларга фақат спорт мусобақалари вақтида иншоотларда реклама қўйиш имконини бериш орқали спортга пул жалб қилишимиз мумкин. Бу орқали букмекерлар ҳар йили, тахминан, 35 миллион доллар маблағни спортга йўналтиради.

 

"Бу маблағнинг ярми футбол учун ажратилади. Чунки кўпчилигимиз футболни яхши кўрамиз. Келинг, ишонч ҳосил қилайлик, агар клуб букмекерлик компанияларидан пул олса, у фақат болалар футбол академиясини молиялаштиришга сарфланиши мумкин. Бу яхши сармоя бўлади", — деган эксперт.

 

Осондан келган осон кетади

 

Бу нақл бежиз айтилмаган. Онлайн қиморнинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслиги ҳақида қанчалик бонг урилмасин, барибир, мўмай даромад илинжида боши берк кўчага кириб қолганлар асло камаймаяпти. Онлайн қимор қанчадан-қанча ишқибозларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, ёстиғини қуритмоқда. Ачинарлиси, олий маълумотли, нуфузли идораларда ишлайдиган ёшлар бунинг қурбонига айланаётганидир. Тўғри, ҳаёт фақат ишлаш, меҳнат қилишдан иборат эмас. Аммо мисқоллаб, пешона тери билан топган бойликнинг ҳузури барибир бошқача бўлади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.