Hi-tech

Тошкентда электромобилни тезкор қувватлайдиган янги станция ўрнатилди

Қурилма бир вақтнинг ўзида 2 та электромобилни 50-80% зарядлаш учун 25-30 дақиқа сарфлайди.

Тошкентда электромобилни тезкор қувватлайдиган янги станция ўрнатилди

 

Энергетика вазирлиги биносида электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди. 

 

Вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуввати 120 кВт бўлган электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди.

 

Ушбу зарядлаш қурилмасида бир вақтнинг ўзида 2 та электромобилни 50-80% зарядлаш учун 25-30 дақиқа сарфланади. Бу эса, оддий зарядлаш станциялардан 20 баробар тезкордир.

 

Станция вазирлик биносининг том қисмида ишга туширилган қуёш фотоэлектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватлайди.

 

Ҳозирда қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Тошкентда электромобилни тезкор қувватлайдиган янги станция ўрнатилди | Zamon.uz