Якшанба мутолааси: “Дўстим”дан “жаноби олийлари”га айланган муносабат

Zamon.uz атоқли ёзувчи Чеховнинг машҳур ҳикояларидан бирини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: “Дўстим”дан “жаноби олийлари”га айланган муносабат

 

Жаҳон адабиёти ҳикоячилигини машҳур рус ёзувчиси Антон Чехов ижодисиз тасаввур қилиш мушкул. ХIХ асрнинг сўнгги чорагида рус китобхонлари эътиборига сазовор бўлган ёзувчи ҳикоялари ХХ асрнинг дастлабки йилларидаёқ ўзбек китобхонларига тақдим этилди. Чехов ижодий фаолиятининг заҳарханда кулги билан бойитилгани унда энг кучли сатирик энергия борлигини кўрсатади. Ана шундай машҳур ҳикоялардан бири “Семиз ва ориқ” ҳикоясидир.

 

Ҳикоя қисқа бўлса-да, унда худди кўзгудагидек кўплаб инсоний иллат ва камчиликлар ўз аксини топган.  Муаллиф гўё ўқувчини тўхтаб, нафақат бошқаларга, балки ўзимизга, ички оламимизга диққат билан назар солишга чақиради. Сюжет орқали англашилган маъно ана шу йилларнинг оғриқли нуқталари — одамлар ўртасидаги муносабатлардан сўзлайди. Яъни “кичкина” одамга жамиятнинг майда одами деб қаралиши, инсоний фазилатларнинг тобора йўқолиб бориши  ҳикояда тўлақонли очиб берилган. 

 

Бу икки дўстнинг темирйўл станциясидаги учрашуви ҳикоя сюжетининг бошланишига тўғри келади. Ёзувчи қаҳрамонларнинг ташқи кўриниши гўзалми ёки хунукми — бу ҳақда хабар бермайди. Бироқ шунга қарамай, Чехов бир неча зарбалар ёрдамида тўлиқ тасвирни яратишга муваффақ бўлади. Кичкина кўринишидан маъносиз тафсилотлар, аслида, мўъжизавий тарзда қаҳрамонларнинг қиёфасини яратади. Ёзувчи икки дўстни тасвирлаш баробарида ҳайкалтарошлик қилади: тузади, образларни яратади, ва ниҳоят, ҳар бир қаҳрамоннинг ҳаётдаги ўрнини кўрсатиб қўяди.  Ҳикояда атиги 4 нафар қаҳрамон — икки дўст ва “ориқ”нинг аёли ва ўғли. Атиги шу образ орқали у бутун бошли инсониятнинг иллатини очиб бера олган. Ёзувчи бу билан қисқа ва лўндалик асарнинг барча имкониятини очиб беришга қодир деган ғояни илгари суради.  Танқидий реализм тамойилларига содиқ қолган ёзувчи оддий одамлар ва кундалик ҳаёт воқеаларини тасвирлаб берди ва қаҳрамонлар кундалик ҳаётидан қисқа, аммо энг характерли эпизодларни танлашга ҳаракат қилди.

 

Чеховнинг ҳикояда фойдаланган асосий техникаси бу — антитеза. Муаллиф қарама-қаршилик орқали асар моҳиятини очиб беришга эришган, яъни бу сарлавҳадаёқ намоён бўлган.

 

Ориқнинг дўсти ҳаётда қандай чўққиларни забт этганини билиб оладиган пайт ҳикоянинг кулминацион нуқтаси саналади. Ана шу пайт Миша (“семиз” образида) дарҳол “жаноблари”га, “болаликдаги дўстим” дея жаранглаган сўзлар эса “бундай зодагонлар”га айланади.

 

Хулоса эса ёзувчи ҳикоя билан “ҳаёт фожиаси”ни кўрсатиб берганидан далолат беради. Асарда кўпроқ ютуқларга эришган одамларга ўзини кўрсатишга шошмаслик, шунингдек, юқори мартабали дўстларга эса бошлиқ назарида эмас, энг яқин қадрдон сифатида муносабатда бўлиш уқтирилади. Зеро, лаганбардорлик жамият ривожига болта урадиган ҳар қандай иллатларнинг бошланиши экани бот-бот таъкидланади.

 

Гўзал Абдуллаева тайёрлади

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.