Жамият

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти шифокорлар ва ўзбек дипломатларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли сақлаб қолинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган фуқаро В.А. Нидерландияда қурилиш соҳасида ишлаётган вақтида ўткир тиш инфекцияси туфайли соғлиғида жиддий асоратлар юзага келган. У малакали тиббий ёрдамга ўз вақтида мурожаат қилмагани сабаб организмида оғир яллиғланиш жараёни ривожланган.

 

Брюссел орқали Ўзбекистонга қайтаётган вақтда фуқаронинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у зудлик билан Брюсселдаги Cент-Люк университет клиникасига ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини критик деб баҳолаган.

 

Клиника мутахассислари беморда иккита мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказган. Шунингдек, у узоқ вақт сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда жонлантириш бўлимида ҳушсиз аҳволда қолган.

 

Хабарга кўра, бемор шифохонага ётқизилган илк кундан бошлаб Ўзбекистон элчихонаси ходимлари касалхона маъмурияти, шифокорлар ва фуқаронинг яқинлари билан доимий алоқада бўлган. Элчихона томонидан зарур консуллик ва ташкилий ёрдам кўрсатилиб, фуқаронинг даволаниши ҳамда кейинчалик ватанга қайтиши назорат қилиб борилган.

 

Белгия шифокорларининг тезкор ва профессионал ёрдами, шунингдек ўзбек дипломатларининг кўмаги туфайли фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган. Узоқ давом этган даволаниш ва реабилитациядан сўнг унинг аҳволи барқарорлашган ва Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.

 

Ҳозирда В.А. Ўзбекистонда бўлиб, оиласи даврасида даволанишни давом эттирмоқда.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.