Жаҳон

Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

Канада ҳукумати Эбола вируси тарқалиши сабабли мамлакатга кириш ва иммиграция тартибларига вақтинчалик чекловлар жорий этилишини маълум қилди.

 

Канада ҳукумати баёнотига кўра, 27 майдан бошлаб Эбола хавфи юқори ёки жуда юқори деб баҳоланаётган давлатлар фуқаролари учун айрим иммиграция ҳужжатлари 90 кун муддатга тўхтатилади. 

 

Ушбу рўйхатга ҳозирча Конго Демократик Республикаси, Уганда ва Жанубий Судан киритилган.Канада ҳукумати маълумотига кўра, аввал тасдиқланган вақтинчалик яшаш визалари, электрон саёҳат рухсатномалари ёки доимий яшаш визаларига эга бўлган шахслар ҳам мазкур чекловлар даврида мамлакатга кириш имкониятидан маҳрум бўлади.

 

Шунингдек, ушбу давлатларда сўнгги уч ҳафта давомида бўлган Канада фуқаролари, доимий резидентлар ва бошқа хорижий фуқаролар 21 кун давомида ўзини ўзи карантинда сақлаши шартлиги билдирилган. Агар саёҳатчиларда изоляция учун хавфсиз жой бўлмаса, уларга махсус турар жой ажратилиши қайд этилган.

 

Касаллик аломатлари аниқланган шахслар эса қўшимча текширув учун тиббиёт муассасаларида изоляция қилинади. Мазкур чоралар 30 майдан 29 августга қадар амал қилиши режалаштирилган.Ҳукумат баёнотида мамлакат жамоатчилиги учун хавф даражаси ҳозирча паст экани, бироқ Эбола вирусининг хавфлилиги ҳамда халқаро эпидемиологик вазият, жумладан 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати ҳисобга олиниб, эҳтиёт чоралар кучайтирилаётгани таъкидланган.

 

Расмийларга кўра, Канадада ҳозиргача Эбола вирусининг импорт қилинган ҳолати қайд этилмаган ва айни пайтда Шимолий Америкада ҳам касаллик ҳолатлари аниқланмаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"