Жиноят

Бухорода қорамол ўғриси ушланди

У қорамолни Gentra'га юклаб, олиб кетаётган бўлган.

Бухорода қорамол ўғриси ушланди

Бухоро вилоятида Gentra автомобилида қорамол ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди. Ҳолат Бухоро тумани ҳудудида ўтказилган профилактик тадбир давомида аниқланган, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.

 

Маълум қилинишича, 20 май куни тунги соат 01:30 лар атрофида Бухоро—Қизилтепа автомобиль йўлида ҳаракатланаётган қора рангли Gentra ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотган. Профилактика инспекторлари автомашинани тўхтатишга уринган, бироқ ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.

 

Тезкор чоралар натижасида автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Аниқланишича, машинанинг орқа ўриндиқлари олиб ташланган бўлиб, салон қисмида йирик шохли қорамол олиб кетилаётган бўлган.

 

Суриштирув давомида қорамол Бухоро тумани “Кўчкўмар” маҳалласидаги фермер хўжаликларидан бирининг дала майдонидан яширин равишда ўғирлаб кетилаётгани маълум бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳўкизнинг қиймати қарийб 10 миллион сўмни ташкил этади.

 

Гумонланувчи Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро экани, у аввал ҳам ўғрилик жинояти учун судлангани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.