Ўзбекистон

Ўзбекистонда китобхонлик танлови ғолибларига 50 минг долларгача мукофот берилади

Иштирокчилар учта ёш тоифасида қатнашади ва белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

Ўзбекистонда китобхонлик танлови ғолибларига 50 минг долларгача мукофот берилади

Ўзбекистонда ҳар йили миллий китобхонлик ҳаракати ўтказилиб, ғолибларга йирик миқдорда пул мукофотлари топширилади. Бу Президентнинг “Ёшлар орасида китобхонлик дастурини кенг жорий этиш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармойишида белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилган миллий китобхонлик ҳаракати йўлга қўйилади.

 

Дастур ҳар йили уч босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич “kitobxonlikharakati.uz” электрон платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилса, иккинчи ва учинчи босқичлар вилоят ҳамда республика даражасида анъанавий форматда ташкил қилинади.

 

Иштирокчилар учта ёш тоифасида қатнашади ва белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

 

Фармойишга мувофиқ, юқори синф тоифалари — 6–8-синф ҳамда 9–11-синф ўқувчилари орасида ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланади: 

 

  • 1-ўринни олган 2 нафар ғолибнинг ҳар бири 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом; 
  • 2-ўринни олган 2 нафар совриндорнинг ҳар бири 30 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом; 
  • 3-ўринни олган 2 нафар совриндорнинг ҳар бири 15 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом; 
  • 5 та қўшимча номинациялар бўйича совриндорларнинг ҳар бири 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом.
Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.