Жаҳон

Францияда иммиграцияни уч йилга тўхтатиш таклиф қилинди

2025 йилда мамлакатда рекорд даражадаги 4,5 миллион яшаш рухсатномаси берилган.

Францияда иммиграцияни уч йилга тўхтатиш таклиф қилинди

Франция адлия вазири Жералд Дарманин мамлакатда иммиграцияга уч йиллик мораторий жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Le Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Франция хорижликларни интеграция ва ассимиляция қилиш борасида ўз “чегарасига етган”. Шу сабабли у иммиграцияни сезиларли даражада чеклаш зарурлигини билдирган.

 

Дарманин бир қатор қўшимча чораларни ҳам таклиф этган. Жумладан, ишлаш учун яшаш рухсатномасини олган хорижликларнинг қариндошларига оилани бирлаштириш асосида яшаш ҳуқуқи беришни тўхтатиш ҳамда Франция Конституциясини ислоҳ қилиб, иммиграцион квоталарни жорий этиш ташаббусини илгари сурган.

 

Унинг фикрича, ҳукумат ариза берувчилар сони, уларнинг келиб чиқиши ва малакаси бўйича мустақил равишда чекловлар белгилаш ваколатига эга бўлиши керак.

 

“Келинг, иммиграцияни тўхтатайлик, чиқариб юборилиши керак бўлганларни депортация қилайлик ва визалар берилишини Франция ҳудудини тарк этиш ҳақидаги қарорларнинг бажарилиши билан боғлайлик”, — деган Дарманин.

 

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда рекорд даражадаги 4,5 миллион яшаш рухсатномаси берилган. Бу 2024 йилга нисбатан 3,2 фоизга кўпдир. 

 

Қайд этилишича, ҳар учинчи яшаш рухсатномаси оилани бирлаштириш асосида берилган. Расмий статистикага кўра, Францияда қонуний яшаётган хорижликлар мамлакат катта ёшли аҳолисининг 8 фоизидан ортиғини ташкил этади. 

 

Энг кўп яшаш рухсатномалари Жазоир, Марокаш, Тунис ва Туркия фуқароларига берилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"