энг долзарб

Прокурор Д. Тажимуратовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини беришни сўради

Бухоро вилояти судида Нукус шаҳрида 1-2 июль кунлари содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари ниҳоясига етай деб қолди.

Прокурор Д. Тажимуратовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини беришни сўради

 

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесига расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган.

 

Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдин омманинг огоҳлантирилганига оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.

 

  • Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага 11 йил, Спортчи Азамат Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради.
     
  • Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни — 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни — 8 йилга, Байрам Сейтниязовни — 7 йилга, Аллабай Токимбетовни — 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни — 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
     
  • Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга — 7 йил, Нурлан Найиповга — 7 йил, Пўлат Шамшетовга — 7 йил, Разбек Бекмуратовга — 8 йил, Султанбек Каиповга — 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган.
     
  • Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни — 5 йилга, Арислан Темирхановни — 7 йилга ва Амирбек Адилбековни — 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
     
  • Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.

 

Суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этишмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда.

 

Комиссия аъзоларининг кўмаги билан суд жараёнларини “Америка овози” мультимедиа ахборот воситаси мухбир ва муҳаррири Навбаҳор Имомова ҳам кузатиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.