Саидов ва Лавровнинг учрашуви яқин
Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мариа Захарова маълум қилди.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга келсак, Захарова 31 декабрь куни Лавров ўз ҳамкасбига ушбу лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллаганини таъкидлади.
“Ўйлайманки, уларнинг учрашуви узоқ эмас, олдинда қатор йирик давлатлараро тадбирлар турибди, Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари орқали булар ўз вақтида амалга оширилади”, — деди у.
Шавкат Мирзиёев Бахтиёр Саидовни декабрь ойи охирида вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлади. Ташқи ишлар вазири бунгача Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, ундан аввалги лавозимдаги Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.







