Нима учун хотин-қизлар таълимига эътибор қаратиш зарур?

Жаҳонда таълим, айниқса, аёллар таълими ривожланган давлатлар тараққиётда илгарилашда давом этмоқда. Aксинча, бу соҳани ўз ҳолига ташлаб қўйганлар ва чеклаган жамиятлар чуқур инқирозда.

Нима учун хотин-қизлар таълимига эътибор қаратиш зарур?

 

Сўнгги пайтларда аёллар таълимига катта эътибор қаратилмоқда: хотин-қизлар таълимини янада ривожлантириш мақсадида қатор қонунлар қабул қилинди; ОАВ ва жамоат фаоллари тинимсиз бу мавзуни муҳокама қилмоқда. Аста-секин бу ўз натижасини беряпти. Масалан, 2021 йилда ОТМ талабаларининг 45,9 фоизини аёллар ташкил этди. (Солиштириш учун: 2013/2014 йилги ўқув йилларида ОТМ битирувчиларининг 21,1 фоизи, 2014/2015 йилги ўқув йилида эса 24,3 фоиз битирувчилар хотин-қизлардан иборат бўлган).

 

Бундан ташқари, ўтган йилдан бошлаб магистратурада  ўқишни давом эттираётган хотин-қизларнинг таълим харажатларини давлат томонидан қоплаб берилиши тартиби жорий этилди.

 

Шу ўринда савол туғилади? Нима учун давлат аёллар таълимига бу қадар катта эътибор қаратмоқда? Бу бизга нима беради? Ҳатто кўча-кўйда “қиз бола ўқиб олим бўлармиди” каби гапларни кўп эшитамиз.

 

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хотин-қизлар таълимини ривожлантириш орқали иқтисодиётни янада ривожлантириш, давлат генофондини илмли ва интилувчан авлод билан тўлдириш, мутаассиблик ва экстремизмга қарши мустаҳкам жамият яратиш мумкин.

 

Иқтисодиётни ривожлантиришда таълим ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Фақатгина сифатли билим бериш орқали малакали кадрларни етиштириш мумкин.

 

Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ўрта таълим олганлар сонининг кўпайиши бандлик даражасинининг ошишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида солиқ тўловчилар сонининг кўпайишига сабаб бўлади.

 

Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, аёллар таълимига киритилган ҳар бир доллар 2, 80 доллар бўлиб қайтади. 2030 йилга бориб барча қизларнинг ўрта маълумотга эга бўлиши глобал ЯИМнинг 10 фоизга кўпайишига сабаб бўлади.

 

Жаҳон Банки маълумотларида ёзилишича, ҳозирги кунда хотин-қизларнинг иқтисодий фаолиятга тўла жалб қилинмаслиги оқибатида дунё ҳар йили 17 фоиз ЯИМ йўқотмоқда. Аксинча, уларни иқтисодий ҳаётга тортиш орқали 2025 йилга бориб глобал ЯИМ қўшимча 28 триллион долларга кўпайиши мумкин.

 

Мамлакат ёшларининг илмли ва интилувчан бўлиши ҳам кўп жиҳатдан аёл кишининг қай даражада маълумотли ва кенг дунёқарашга эгалиги билан боғлиқ. Сингапур мўъжизаси асосчиси Ли Куан Ю 1983 йил чиқишларидан бирида шундай деган эди:

 

“Агар бизнинг ОТМни тугатган эркакларимиз фарзандлари ҳам улардек мувафаққиятли бўлишни истасалар, худди ўзлари каби юксак маълумотли ва интеллектуал салоҳияти юқори аёллар билан оила қуриши керак”.

 

Бола ўз вақтини асосан она билан ўтказиши ҳисобга олинса, бу ерда унинг қай даражада билимли бўлиши муҳим. Айнан олий маълумотли аёл илмга интилувчан, фикрлашга ва ижодий қобилиятларини намойиш этишга ҳаракат қиладиган фарзандни тарбиялайди. Шу омилнинг ўзиёқ аёллар таълимига улкан эътибор қаратиш лозимлигини исботлайди.

 

Умуман олганда, хотин-қизлар таълими бундан буён янада долзарб ва аҳамиятли бўлиб бораверади: бу соҳага кўпроқ эътибор қаратган жамиятлар ривожланишда давом этади. Аксинча, аёлларнинг билим олиш ҳуқуқини чеклаган давлатлар таназзулга маҳкумдир.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.