СolaPhoneʼни кутяпсизми?
Coca-Cola ўзининг смартфонини яратишни режалаштирмоқда.

Coca-Cola СolaPhoneʼни ишлаб чиқармоқчи. Компания логотипи туширилган гаджетнинг сурати аллақачон мавжуд.
Расмга кўра, гаджет Америка компаниясининг логотипи туширилган характерли қизил рангдаги корпусга эга бўлади. Бўлажак қурилма ҳақида ҳозирча техник маълумотлар йўқ.
Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиси ўз смартфонини қачон ишлаб чиқариши ҳам маълум эмас. Айрим манбаларга кўра, Coca-Cola ўз бренди остида телефонларни чиқариш учун таниқли мобил компаниялардан бири билан ҳамкорлик қилади.







