Сўнгги 20 йилликнинг энг вайронкор зилзилалари

Кеча, 6 февраль кунини деярли бутун дунё даҳшатли хабар билан қаршилади: Туркия ва Сурияда 7,8 балли зилзила юз берди. Кун ярмига келиб яна бир 7,7 балли зилзила кузатилди, улар орасида ва кейин эса 5 баллдан 6,6 балгача бўлган юзлаб афтершоклар сезилди.

Сўнгги 20 йилликнинг энг вайронкор зилзилалари

 

Кескин силкиниш оқибатида Туркия 3 метргa силжиди, бу ҳақда Италиялик олимлар зилзила харитасига таяниб хабар қилмоқда. Қурбонларнинг аниқ сони ҳали ҳам маълум эмас, рақамлар ҳар дақиқада янгиланиб бормоқда.

 

Тонгги зилзила кучи Қоҳирадан Тбилисигача сезилди. Шундан сўнг кун давомида Афғонистон, Қозоғистон, АҚШда ҳам кучли ер силкиниши кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Зилзила — жуда катта вайронкор кучга эга табиат ҳодисаси. Сўнгги 20 йилда юз берган йирик зилзилалар улкан йўқотишларга сабаб бўлган.

 

Гаити, 2021 йил 14 август

 

Атлантика океанидаги Кариб денгизида жойлашган давлат сўнгги йилларда бир қанча кучли ер силкинишларидан азият чекмоқда. 2021 йилда юз берган 7,2 балли зилзила 2200 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган, 13 мингдан ортиқ бинони бутунлай ёки қисман вайрон қилган.

 

Индонезия, 2018 йил 28 сентябрь

 

Умумуан олганда, табиий офатлар тез-тез кузатиладиган Индонезия зилзиладан ҳам кўп азият чекади. Аммо 2018 йилда Сулавеси оролида юз берган 7,5 магнитудали зилзила ўзи билан 1,5 метрли цунамини ҳам олиб келиб, сўнгги йилларнинг энг вайронкор табиий офати бўлган эди. Қўшалоқ офат 4300 дан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган.

 

Эрон, 2017 йил 12 ноябрь

 

7,3 магнитудаги зилзила Эроннинг Кирмоншоҳ ҳудудида 2017 йилда юз берган. Ўшанда Эронда 400 дан ортиқ, қўшни Ироқда эса 6 киши табиий офат қурбони бўлган эди.

 

Мексика, 2017 йил 19 сентябрь

 

2017 йилда Мексикада юз берган 7,1 балли зилзила 1985 йилги фожиани ёдга солди. 2017 йилда 396 кишининг умрига зомин бўлган силкиниш оқибатларидан энг кўп пойтахт Мехико зарар кўрди.

 

Италия, 2018 йил 24 август

 

Италия марказида юз берган 6,2 балли зилзила қурбонлари сони 300 га етган. Силкиниш натижасида Римдан шарқда жойлашган Аккумоли шаҳри ва унинг атрофида тупроқ 20 сантиметрга чўкиб, ер 16 сантиметрга силжиган.

 

Эквадор, 2016 йил 16 апрель

 

Эквадорда қайд этилган 7,8 балли зилзила оқибатида камида 650 киши ҳалок бўлган.

 

Афғонистон, 2015 йил 26 январь

 

Ҳиндикуш тоғларида юз берган 7,8 балли зилзила Афғонистоннинг шимоли-шарқий ва Покистоннинг шимолий қисмига зарба берган, ўшанда камида 400 киши ҳаётдан кўз юмган.

 

Непал, 2015 йил 25 апрель

 

Непалдаги 7,8 балли зилзила қарийб 9000 кишининг умрига зомин бўлди, 8 млндан ортиқ одам зара кўрди.

 

Хитой, 2014 йил 2 август

 

Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида юз берган табиий офат оқибатида камида 600  киши қурбон бўлган. Зилзила магнитудаси 6,4 баллга етган.

 

Покистон, 2013 йил 24 сентябрь

 

“Эгизак зилзила” номи билан тарихда қолган табиий офат камида 800 кишини ҳаётдан олиб кетди. 7,7 ва 7,8 балли кетма-кет 2 та зилзила Покистон  жануби-ғарбидаги Балужистон провинциясини ер билан битта қилган.

 

Туркия, 2011 йил 23 октябрь

 

2011 йил Ванда юз берган зилзила сабабли 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Унинг магнитудаси 7,2 баллга етган.

 

Япония, 2011 йил 11 март

 

9 балли зилзила оқибатида Япония шимоли-шарқига цунами ҳам ёпирилди. Натижада 15 690 одам ҳалок бўлди, 5 700 киши жароҳатланди. Ўшанда мамлакатнинг 4 та АЭСи зарар кўрган, Фукусима–1 АЭСи авария ҳолатига келиб қолган.

 

Янги Зелландия, 2011 йил 22 февраль

 

Янги Зелландиядаги зилзила оқибатида камида 180 киши ҳалок бўлди. 6,3 балли силкиниш ўчоғи Крайчестчерч шахрида бўлган.

 

Чили, 2010 йил 27 февраль

 

8,8 балли зилзила ўзидан сўнг цунамини олиб келди. Табиий офат 500 дан ортиқ одамни ҳалок қилиб, юз минглаб уйлар, йўллар ва кўприкларни йўқ қилди.

 

Гаити, 2010 йил 13 январь

 

Гаити пойтахти Порт-О-Пренсда юз берган 7 балли зилзила камида 316 минг инсонни нобуд қилди.

 

Хитой, 2008 йил 12 май

 

2008 йилда Хитойнинг Сычуань провинциясида 7,8 балли зилзила қайд этилди, оқибатда 900 киши ҳалок бўлди.

 

Индонезия, 2004 йил 26 декабр

 

Индонезиянинг Суматра ороли яқинида юз берган 9,15 магнитудали зилзила ва у олиб келган цунами Таиланд, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва ҳуддудаги бошқа давлатларга зарар етказди.  Табиий офат натижасида қишлоқлар ва сайёҳлик марказлари узоқ вақтга бўшаб қолди. Умумий ҳисобда 230 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди.

 

Покистон, 2005 йил 8 октябрь

 

Покистон пойтахти Исломобод шаҳрининг шимоли-шарқий қисмида юз берган зилзила магнитудаси 7,6 баллни қайд этди. Мамлакатда 73 000 киши ҳалок бўлди. Силкиниш Кашмиргача етиб бориб, у ерда 1200 кишини ҳаётдан олиб кетди.

 

Эрон, 2003 йил 26 декабрь

 

Эроннинг Кирмон провинциясида рўй берган 6,6 балли зилзила Бам шаҳрини бутунлай йўқ қилди ва 31 минг инсон ҳаётига зомин бўлди.

 

custom img

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал остонасида мағлубиятга учраб турнирни тарк этди

Япония пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди.

custom img

Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

Ташриф давомида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни қамраб оладиган қарийб 40 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"