Жаҳон

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Россия ва Қирғизистон тарихчилари мактаб дарсликларидаги тарихий талқин ва терминологияни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ҳарбий-тарихий жамияти томонидан ташкил этилган Россия–Қирғизистон тарих бўйича эксперт-маслаҳат кенгаши йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Коммерсант” нашри.

 

Маълум қилинишича, тадбирда Россия томони Қирғизистон тарих дарсликларида “колониализм”(мустамлака) атамасини қўллашдан воз кечиш ёки уни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

 

Қирғизистонлик тарихчилар эса бу жараённи “мураккаб масала” деб баҳолаб, уни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган.

 

Мутахассислар фикрича, икки давлат дарсликларида тарих турлича ёндашув асосида ёритилади: Россияда давлат тарихи, Қирғизистонда эса халқ тарихи асосий ўринда туради. Томонлар ушбу фарқларни юмшатиш ва “муросали ифодалар” топиш зарурлигини қайд этди.

 

Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти вакили Андрей Биков Қирғизистон дарсликларида Россия ва қирғизлар тарихи етарли даражада ёритилмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, у айрим тарихий талқинларда “фактик хатолар ва мифлаштириш” мавжудлигини ҳам қайд этди.

 

Қирғизистон Миллий фанлар академияси вакили Абилабек Асанканов эса Россия тарихчилари “қирғиз тарихини бошқа туркий халқларга нисбатан сунъий равишда қадимийлаштириш” ҳақидаги фикрларни илгари сургани юзасидан  баҳслашди. У “қирғиз” этноними Хитой манбаларда милоддан аввалги III асрдан тилга олинганини таъкидлади.

 

Асосий баҳсли масалалардан бири собиқ СССРга берилаётган баҳо ва “колониализм” (мустамлака) атамасининг қўлланилиши бўлди. Россия томони бу атамани юмшоқроқ терминлар билан алмаштиришни таклиф қилди, Қирғизистон томони эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

 

Томонлар якунда тарихий ёндашувларни яқинлаштириш, дарсликлардаги қарама-қарши талқинларни камайтириш ва ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришган. Россия томони келгусида дарсликларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини ҳам билдирди.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.