0

Истанбулда 2030 йилда ҳозиргидан даҳшатли зилзила содир бўлиши мумкин

Олимлар шаҳардаги қурилишлар сейсмик барқарор эмаслигини айтишмоқда.

Истанбулда 2030 йилда ҳозиргидан даҳшатли зилзила содир бўлиши мумкин

 

 

Тадқиқотчилар Туркиянинг яқин йилларда вайронкор силкиниш камида яна бир марта бўлишини башорат қилмоқдалар - ва бугунги кунда 15 миллион аҳолига эга Истанбул табиий офатдан азият чекиши мумкин. Олимлар узоқ вақтдан бери хавф ҳақида огоҳлантирмоқдалар - аммо шаҳардаги назоратсиз қурилишлар тўхтатмаяпти. Мутахассислар маҳаллий ҳокимият органлари бунга қарши кўраётган тайёргарлигидан ниҳоятда норози.

 

Истанбул техника университети қошидаги Евроосиё геофанлар институти директори бўлган профессор Окан Туйсуз 2006- йилда бу ҳақда айтиб ўтган.

 

"Бу муқаррар ҳақиқат", - деган ўша пайтда профессор "The Guardian" газетасига берган интервьюсида.

 

Олим яқин йилларда Истанбул ҳудудида кучли зилзила содир бўлиш эҳтимолини шундай баҳолаганди:

 

"Биз кучини биламиз. Биз жойни биламиз. Бу қачон содир бўлишини аниқ билмаймиз. Аммо 2030 йилгача Истанбулда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлиш эҳтимоли 65 фоиз. Ва бунинг эҳтимоли жуда юқори", — деганди у.

 

Сўнгги ўн ярим йил ичида олимлар хавотирли прогнозни тасдиқловчи яна кўплаб ҳисоб-китобларни нашр этишди (эҳтимоллик 35 дан 95% гача, муддат 2045 йилгача, магнитудаси "7,0 дан юқори"). Зилзила кўламини башорат қилиш билан нафақат турк тадқиқотчилари, балки АҚШ Геология хизмати, Италия, Франция, Япония ва ҳатто халқаро суғурта компаниялари мутахассислари ҳам шуғулланган.

 

Гап шундаки, шаҳарнинг географик жойлашуви Истанбул  ва Евроосиё тектоник плиталарининг туташган жойида, Мармар денгизи остидан оқиб ўтувчи Шимолий Анадолу ёриғидан 15-20 км жанубда жойлашган. Бу сейсмик хавфни олдиндан белгилаб беради. Ёриқ бўйлаб плиталарнинг ҳаракатланиши кўп асрлар давомида катта зилзилаларга олиб келди. Сўнгги 500 йил ичида Истанбулда катта ҳажмдаги табиий офатлар олти-етти марта содир бўлган.

 

Шаҳарда охирги марта 1999 йилда даҳшатли зилзила юз берганди. Ўшанда ер силкиниши эпицентри Истанбулдан 90 километр шарқдаги Измитда бўлган. Ҳодиса оқибатида 17 минг киши ҳалок бўлганди. 1939 йилдан бери Туркияда 7.0 магнитудадан баланд 7-ер силкиниши эди.

 

Башорат қилинган зилзила шаҳарнинг ўзида содир бўлиши ва оқибатлари аввалгиларига қараганда анча каттароқ бўлиши мумкин. Истанбул шаҳар мерияси томонидан 2020 йилда сейсмологлар кўмагида тайёрланган ҳисоботдан келиб чиққан ҳолда, барча 39 шаҳар туманлари табиий офат оқибатларидан турли даражада таъсирланади. Вайронагарчиликнинг энг катта хавфи метрополнинг Европа қисмида, Мармар денгизи қирғоқлари яқинида бўлади.

 

Профессор Туйсуз айтган энг ёмон сценарийга кўра, Истанбул ҳудудининг 40 фоизи фалокат зонасида бўлади ва шаҳарга уриладиган цунами баландлиги етти метрга етади.

 

Истанбул мериясининг 2021 йилда тақдим этилган яна бир ҳисоботида қайд этилишича, 7,5 магнитудали зилзила натижасида 209 мингга яқин бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлиши мумкин (шаҳарда жами 1,16 миллион бино мавжуд). Бу уч миллионга яқин маҳаллий аҳолининг уйсиз қолишига олиб келади. Махсус хавф зонасида, мутахассисларнинг фикрига кўра, 2000 йилгача қурилган кўп қаватли бинолар бугунги кунда олимлар айтаётган сейсмик хавфни ҳисобга олмаган ҳолда бунёд этилган. Истанбулда ўн минглаб шу каби иншоотлар мавжуд.

 

Сўнгги йилларда шаҳарда қурилиш фаол олиб борилмоқда. Аммо Расмийлар ўнлаб йиллар давомида мумкин бўлган офатга тайёргарлик кўриш бўйича ўз режаларини бажармаяпти.

 

Мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан мутахассислар томонидан ҳалигача кўплаб шикоятлар бор. Шаҳарда камида сўнгги 15 йил давомида, биринчи навбатда, янги муҳожирларни жойлаштириш учун тартибга солинмаган ривожланиш амалга оширилган. Хавф шундаки, Истанбулнинг ҳамма аҳолиси ҳам яқинлашиб келаётган фалокат ғоясига кўникишга тайёр эмас.

 

Кўпчилик бундай истиқболни фаталистлар деб билишади. Шу билан бирга, Истанбулда, элементларга қаршилик кўрсатиш учун профилактика чораларини кўраётган фаол аҳоли ҳам бор – улар барча эҳтиёт чораларини кўрадилар ва ҳатто бинолардан фавқулодда чиқиш йўлларини тўсиб қўйган машиналарни қидириб кўчаларни патруль қиладилар.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Истанбулда 2030 йилда ҳозиргидан даҳшатли зилзила содир бўлиши мумкин