0

Россия Беларусь заводларида ўзига зарур техникаларни ишлаб чиқариши мумкин

Экспертлар Лукашенко ва Путин учрашувидаги айрим нуқталарга эътибор қаратди.

Россия Беларусь заводларида ўзига зарур техникаларни ишлаб чиқариши мумкин

 

Россия Украина низоси чўзилиши фонида Беларусь ҳарбий саноат комплексининг бир қисмидан фойдаланмоқчи. Америка урушни ўрганиш институти (ISW)га кўра, Минск урушда тўғридан-тўғри қатнашмаслик учун ён беришга мажбур бўлмоқда.

 

Кеча Владимир Путин билан учрашувда Александр Лукашенко Беларусь Су-25 самолётларини ишлаб чиқаришга тайёрлигини айтганди. Унинг фикрича, бу самолёт "Украинада ўзини яхши кўрсатмоқда".

 

Шунингдек, Беларусь раҳбари МАЗ заводи Россия КамАЗ оғир юк ташувчилари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ўтганини маълум қилган. Бундан ташқари, у электрон компонентлар ишлаб чиқаришда ёрдамга тайёрлигини айтган.

 

Қўшимча Су-25 ва юк автомобиллари учун эҳтиёт қисмлари ҳарбий ҳаракатлар давомида ўта муҳим аҳамият касб этмаса-да, Кремль Беларусь заводларини қайта жиҳозлаши ва рус армияси муҳтож бўлган техника ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, Россия Су-25 самолётларини ишлаб чиқаришни Минскка бериш орқали ўз заводларида бошқа техникаларни ишлаб чиқариши мумкин.

 

ISW экспертлари фикрича, Кремль интеграция масалалари бўйича Минскка босим ўтказмоқда. Лукашенко эса йиллар давомида инкор қилиб келган пунктлар бўйича кичик ён беришларни давом эттиряпти.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россия Беларусь заводларида ўзига зарур техникаларни ишлаб чиқариши мумкин