0

Мардлик даъвосидаги номардлик

4 март куни ОАВда “Ўзбек киночиси “Севимли” атрофидаги манфаатлар тўқнашуви қурбони бўлганини даъво қилмоқда” номли суриштирув эълон қилинди. Унда кинопродюсер Х.Муратов гўёки манфаатлар тўқнашуви қурбонига айланганини ва “хийла-найранг тузоғига” тушиб қолганини иддао қилган. Аммо фактлар ва рақамлар вазиятнинг бутунлай бошқача эканини кўрсатади.

Мардлик даъвосидаги номардлик

 

4 март куни ОАВда “Ўзбек киночиси «Севимли» атрофидаги манфаатлар тўқнашуви қурбони бўлганини даъво қилмоқда” номли суриштирув эълон қилинди. Унда кинопродюсер X.Муратов гўёки манфаатлар тўқнашуви қурбонига айланганини ва “хийла-найранг тузоғига” тушиб қолганини иддао қилган. Аммо фактлар ва рақамлар вазиятнинг бутунлай бошқача эканини кўрсатади.

 

Бугунги кунда “MY FILMS” МЧЖ раҳбари “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ ("Севимли" телеканали) билан тузилган шартнома шартларини қўпол равишда бузиб, берилган маблағни мақсадсиз сарфлаб, уни қайтармаслик ҳамда суднинг хал қилув қарорини бажармаслик мақсадида турли ОАВ орқали гўёки ўзидан жабрдийда ясамоқда. Мазкур МЧЖ раҳбарининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари, жамоатчилик фикрини бошқа масалаларга буриб, шу йўл билан жавобгарликдан қутилиб қолмоқчилиги кундай равшан. 

 

Ўз навбатида «Озодлик» радиосининг YouTube каналида эълон қилинган «суриштирув» материалида нохолислик ва нопрофессионалликка йўл қўйилганини кўриш мумкин. Унда фақат бир томоннинг муносабати берилган ва шу асосида хулоса чиқарилган. Сериал харажатлари ҳақидаги рақамлар ва қисмлар ҳақида маълумотлар ҳам нотўғри кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича «Озодлик» «Севимли» телеканалидан муносабат олмаган. Бу ҳолат бўйича ҳатто суд мажлиси бўлиб ўтгани ва унинг ҳал қилув қарори чиқарилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот кўрсатилмаган.

 

“Орзулар палатаси” сериали 2022 йил 16 май кунидан бошлаб, 17-30 да “Севимли” телеканали эфирида намойиш этиш бошланган. Бироқ Кутилганидек, сериал томошабин йиға олмади. Сериалнинг ўртача рейтинги 0.4-0.5 атрофида бўлди. Солиштириш учун ўша даврда миллий сериалларнинг ўртача рейтинги 2.5-3 атрофида эди. Сериалнинг намойиши муваффақиятсиз бўлгач, унинг эфир талабларига бутунлай жавоб бермагани, телеканалнинг кинотаҳририят бўлимига мазкур сериалнинг 60-қисми  (50-та эфир варианти, 10 та дубляжсиз, эфир талабига жавоб бермайдиган қисмлари) топширилгани, бадиий жиҳатдан ниҳоятда савиясиз суратга олингани, шартномада кўрсатилган муддатларда сериал тўлиқ топширилмагани (Шартнома бўйича «ОРЗУЛАР ПАЛАТАСИ» сериалнинг барча 60 та қисмини  10.05.2022 йилда топшириши белгиланган) учун унинг эфирини тўхтатиш қарорига келиниб, эфирдан олиб ташланган.

 

“Master Media Production and Broadcast” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йилнинг 25 декабрь куни “MY FILMS” МЧЖ билан тузган 48-сонли шартномасига мувофиқ , “MY FILMS” 1.200.000.000 сўм (бир миллиард 200 миллион сўм) эвазига 60 қисмли “Орзулар палатаси” сериалини суратга олиш мажбуриятини олган. Бунда ҳар бир қисм учун 20 миллион сўм тўлаб бериш кўзда тутилган. (Х.Муратов интервьюда буни 30 миллион деб айтиб ўтган).

 

“Озодлик” материалида шартнома суммаси 3 миллиард сўм қилиб кўрсатилган. Сериал эса жами 100 қисмдан иборат бўлиши айтилган. (аслида 60 та қисм).

 

“MY FILMS” МЧЖнинг 2022 йил 2 февраль кунги 67/04 мурожаат хатига асосан, асосий шартномага қўшимча 1-сон “Қўшимча келишув” битими тузилган. Унга асосан, мазкур МЧЖ сериал қисмларини 80 тага узайтириши, ҳар бир қисм 23 миллион сўмдан суратга олиниши белгиланган. (жами 1 миллиард 840 миллион сўм).

 

2022 йилнинг 10 май куни “MY FILMS” МЧЖ 67/18 мурожаат хати билан чиққан. Шу асосда асосий шартномага қўшимча 2-сон “Қўшимча келишув” битими имзоланган. Унга кўра, сериал қисмлари 80 тадан 60 тага қисқартирилиб, шартноманинг жами суммаси 1 миллиард 380 миллион сўмга камайтирилган.

 

67/18 мурожаат хатида “MY FILMS” “Master Media Production and Broadcast” томонидан “MY FILMS” МЧЖ ҳисобига 25.12.2020 кунги №48-сон шартномага бўйича жами 1 миллиард 680 миллион сўм маблағ ўтказиб берилганини, шундан сериалнинг 60 та қисми учун 1 миллиард 380 миллион сўмни, ҚҚС билан ташкил этишини, шундан ишлатилмай қолган 300 миллион сўмни 2022 йилнинг 10 июлига қадар қайтаришга кафолат берган.

 

Лекин “MY FILMS” МЧЖ 60 та қисм ўрнига 50 та қисм етказиб берган ва бу 1 миллиард 150 миллион сўмни ташкил этган. Шунга асосан, мазкур МЧЖнинг “Master Media Production and Broadcast” олдидаги қарзи жами 530 миллион сўмни ташкил этган.

 

“Master Media Production and Broadcast” МЧЖ шартноманинг бажарилмаган бандлари юзасидан “MY FILMS” МЧЖ устидан судга мурожаат қилган. Судда иштирок этган Х. Муратов “Master Media Production and Broadcast” даъвосини қисман тан олган. Шу билан бирга, у корхонанинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли тўловни амалга оширмаганини айтиб ўтди.

 

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2023 йил 24 февраль кунги ҳал қилув қарорига кўра, “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ фойдасига “MY FILMS” МЧЖдан 530 миллион сўм асосий қарз ва 51 миллион 500 минг сўм пеня ундириш белгиланган.

 

Х.Муратов шартнома шартларини тўлиқ бажармагани ва маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаганини айтмаган.

 

Энг муҳими — Х.Муратов суд қарори ҳақида умуман гапирмаган. Холбуки, у даъвогар томон (“Master Media Production and Broadcast” МЧЖ) даъволарини қисман тан олган.

 

Холис ахборот бериш — журналистиканинг энг муҳим талаби. Бу омилсиз ҳар қандай суриштирувлар — улар қай даражада ҳиссиётларга бой бўлмасин, бир ёқлама субъектив фикр бўлиб қолаверади.

custom img

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

custom img

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

custom img

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

custom img

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

custom img

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

custom img

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

custom img

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

custom img

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"