Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?
Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

17 ноябрь куни Мирзо-Улуғбек ва Юнусобод туманларида газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Мирзо-Улуғбек тумани
Туманнинг «Асака» маҳалласидаги Маҳатмаганди кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли ер устидан ўтган ўрта босимли газ қувури хавфсиз ҳудудга кўчирилади.
Шу муносабат билан 17 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Асака» маҳалласининг Маҳатмаганди ва Асака кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Узилиш 430 та хонадон, 9 та кўп қаватли уйдаги 480 та хонадон ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади.
Юнусобод тумани
Туманнинг “Шайх Шивли” маҳалласи, Шиблий кўчасида жойлашган ўрта босимли газ қувури ҳам хавфсиз ҳудудга кўчирилади. Шу сабабли 17 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
-
“Янги Тарнов”, «Шивли» ва «Фирдавсий» маҳаллаларидаги 350 та хонадон;
-
“Буюк Турон” маҳалласи, Барокко кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 250 та хонадони;
-
“М. Улуғбек” маҳалласи, 2-тор Осиё кўчасидаги 120 та хонадон;
-
«Фирдавсий» маҳалласидаги “Минор Строй” кўп қаватли уйининг 160 та хонадони;
-
«Фирдавсий» маҳалласи, ҚҲАЙ кўчасидаги 26-уйда жойлашган 120 та хонадон;
-
«Уваисий», «Юртобод» ва «Шоштепа» маҳаллаларининг 19-даҳасидаги 38 та кўп қаватли уйнинг 3 200 та хонадони;
-
«Беғубор» маҳалласидаги 54-уйда жойлашган 80 та хонадон.
Шунингдек, “Буюк Турон” ва “М. Улуғбек” маҳаллаларидаги «Маҳалла-90» кафеси, “Зебу Зар” тўйхонаси, «Садоба» кафеси ва яна 12 та улгуржи истеъмолчида ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” маълумотига кўра, ишлар якунлангач, истеъмолчилар огоҳлантирилиб, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.








