Ўзбекистон

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

 

Қирғизистон парламентининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ишлари ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон билан давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

 

Келишув 2026 йил 30 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган.

 

Ҳужжатга кўра, икки мамлакат фуқароларининг Ўзбекистон ва Қирғизистонда орттирган суғурта стажи пенсия тайинлашда ўзаро ҳисобга олинади. Агар бир давлатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа мамлакатда ишлаган даври ҳам унга қўшилади. Бунда бир вақтнинг ўзида икки давлатда ишланган даврлар такроран ҳисобланмайди.

 

Ҳар бир мамлакат пенсияни ўз қонунчилигига мувофиқ тайинлайди ва тўлайди. Унинг миқдори эса пенсия тайинлаётган давлатда олинган иш ҳақи ҳамда тўланган суғурта бадаллари асосида белгиланади.

 

Шартнома қарилик, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари, пенсия жамғармалари ҳамда дафн маросими нафақаларига татбиқ этилади.

 

Келишувга кўра, фуқаролар икки мамлакатдан қайси бирида яшашидан қатъи назар, пенсия олишлари мумкин. Тўловлар етказиб бериш харажатлари чегирилмаган ҳолда амалга оширилади. Бироқ доимий яшашни талаб қиладиган тўловлар бундан мустасно.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилда Қирғизистонда ишлаётган 8 288 нафар Ўзбекистон фуқароси учун жами 86,4 миллион сўм суғурта мукофоти тўланган. Ташқи ишлар вазирлиги эса Ўзбекистонда тахминан 6 300 нафар Қирғизистон фуқароси меҳнат қилаётганини маълум қилган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.