Ўзбекистон

Ҳудудларда МТТ тарбиячиларига ойлик берилмаётгани айтилди

Ҳолатга расмийлар изоҳ бериб, бунинг учун узр сўраб чиқди.

Ҳудудларда МТТ тарбиячиларига ойлик берилмаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда ҳудудлардаги боғча тарбиячиларига ойлик берилмаётгани ҳақида мақола эълон қилинди. Бунга Мактабгача таълим агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони ҳам ходимнинг давомат кунларига қўшилиб, иш ҳақи харажатлари учун субсидия миқдори ҳисобланиши белгиланган.

 

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 январдаги 1-сонли баёнига асосан жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг катта қисми совуқ антитциклон таъсирида бўлиши ва 10 январдан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайишини инобатга олиб, мактабгача таълим ташкилотларида (МТТ) навбатдан ташқари таътил эълон қилиш бўйича масъул вазирликларнинг таклифи маъқулланган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига нодавлат МТТлар учун навбатдан ташқари таътил эълон қилиш тавсия этилган.

 

Бироқ ҳудудий ҳокимликларнинг бу масаладаги баёнлари (қарорлари) турлича тасдиқланиб, уларда таътилнинг бошланиши санаси ва унинг давомийлиги белгиланмаган, фаолиятини қайта йўлга қўйиш саналари турлича кўрсатилган ёки аниқ кўрсатилмаган (мисол учун, хоналарда ҳаво ҳарорати +20 даражадан юқори бўлган МТТлар босқичма-босқич фаолиятини бошлашига рухсат этилган).

 

Бундай ҳолатда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган нодавлат МТТга қонунчиликда белгиланган иш ҳақи харажатларини қоплашга январь ойи учун субсидия ҳажмини аниқ ҳисоблаш имкони бўлмаган.

 

Шундан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва уларда ишлайдиган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика Ҳукумати томонидан вазиятга аниқлик киритилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

 

Ушбу қарорга мувофиқ, 2023 йил январь ойида Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими орқали тарбияланувчилар давоматини юритган ва об-ҳаво кескин совиб кетиши натижасида 1 февралга қадар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган (ёки тўлақонли юритмаган) ДХШ асосидаги, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига, НМТТБАТга киритилган ходимлари учун қонунчиликка асосан иш ҳақи харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидия ҳажми 2023 йил 10-31 январь даври учун (ушбу даврда ходимларнинг электрон давоматини юритишидан қатъий назар) тўлиқ ҳисобланган ва тўловлар жорий йилнинг 6 мартдан, яъни душанба кунидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Мақолада “бир нечта ҳудудда оилавий ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча мудиралари ҳамда тарбиячилари 3 ойдан бери маош олмаётганидан шикоят қилишмоқда”, деб ёзилган.

 

“Ҳозирги кунда фақатгина январь ойи, яъни бир ойлик иш ҳақи учун субсидия тўловлари кечиктирилди. Бундай ҳолат юзага келганлиги учун давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларидан узр сўраймиз ва февраль ойи иш ҳақи учун субсидия тўловларини қонунчиликда белгиланган муддатларда кечиктирилмасдан амалга оширилишини таъминланишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Низомнинг 16-бандида оилавий МТТда иш ҳақи харажатлари бюджет субсидиялари ҳисобидан молиялаштириладиган ходимлардан амалдаги қонунчиликда белгиланган миқдорларда ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал тўловлари ҳамда ходимларга тўланадиган иш ҳақи суммалари ҳар бир ходим учун НМТТБАТда ҳисобланади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимига юборилади. 

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлаб қолингандан кейин ҳисобланган иш ҳақи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари орқали Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизими ёрдамида туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларидан тўғридан-тўғри оилавий МТТ ходимларининг тегишли банк пластик карталарига ўтказиб берилади деб белгиланган.

 

Шунингдек, Низомнинг 39-бандида ДХШ асосидаги МТТ раҳбари ушбу ташкилот ва ходимларига тегишли бўлган маълумотларнинг НМТТБАТга ўз вақтида киритилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

 

“Бироқ бугунги кунда келиб, бир қатор ДХШ асосидаги МТТ раҳбарлари, бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу тартибга риоя қилмаган ҳолда ўз ходимларига тегишли бўлган маълумотлар, шунингдек, уларнинг банк пластик карталари тўғрисида маълумотларни НМТТБАТга киритмаганлиги аниқланмоқда. Бундай ҳолатни олдини олиш мақсадида ДХШ асосидаги МТТ раҳбарлари, ходимларига тегишли банк пластик карталари ва бошқа зарур маълумотларни, зудлик билан НМТТБАТга киритишини сўраймиз.

 

Акс ҳолатда ходимларнинг иш ҳақи субсидиясини ўз вақтида тўлаб бериш имконияти йўқлигини маълум қиламиз ҳамда Низомнинг 39-бандига асосан НМТТБАТга нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилиши натижасида субсидия ва компенсацияларни молиялаштириш имконияти бўлмаса, жавобгарлик тегишли оилавий МТТ раҳбарига юкланганлигини эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"