Жаҳон

Австралияда ўрмон ёнғинлари юзлаб ҳайвонларнинг ҳалокатига сабаб бўлмоқда

Хусусан, Батерст шаҳри шимолидаги ёнғинда иккита уй ва бешта хўжалик биноси ёниб кетган, 400 қўй ҳамда 300 қорамол нобуд бўлган.

Австралияда ўрмон ёнғинлари юзлаб ҳайвонларнинг ҳалокатига сабаб бўлмоқда

 

Австралиянинг жануби-шарқида ўрмон ёнғинлари майдони кенгайишда давом этмоқда. Янги Жанубий Уэльснинг Хилл Энд ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида юзлаб ҳайвонлар нобуд бўлди. Бу ҳақда АBC News хабар берди.

 

Батерст шаҳри шимолидаги ёнғинда иккита уй ва бешта хўжалик биноси ёниб кетган, 400 қўй ва 300 қорамол нобуд бўлган. Ёнғинлар майдони 15,7 минг гектарни ташкил этди.

 

Қишлоқ ёнғин хавфсизлиги бўлими яқин кунларда, айниқса, Пирамул ва Харгрейвс ҳудудларида бир неча юзта уй ёнғин хавфи остида бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Зарарни баҳолаш гуруҳлари ўрмон ёнғинларидаги зарарларни ҳисоблашади. Ёнғинни ўчиришга 14 самолёт ва 200 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. Тамбарура ва Харгрейвс ҳудудларидаги уйлар ва корхоналар электр энергиясидан узилган. Қишлоқ ёнғин хавфсизлиги хизматининг таъкидлашича, ўт ўчирувчилар ўнлаб уйларни ёнғиндан ҳимоя қилишда катта ишларни амалга оширган.

 

Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Анжела Берфорднинг таъкидлашича, шароит яхшиланганига қарамай, вазият ҳануз хавфли, чунки «ёнғин ҳали ҳам ўчирилгани йўқ».

 

Хабар қилинишича, аланга шарққа, Crudine Ridge Wind Farm шамол станцияси томон ёйилмоқда.

 

Душанба куни Австралия метеорология бюроси (ВОМ) иссиқ ва қуруқ об-ҳаво Янги Жанубий Уэльснинг шарқи ва шимолида катта ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Аввал хабар қилинганидек, Австралиядаги энг даҳшатли табиий офатлардан бири бўлган 2019-2020 йиллардаги қора ёз ёнғинларида камида 33 киши ва 3 миллиардга яқин ҳайвон ва қуш ҳалок бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"