Якшанба мутолааси: Ўлимга маҳкум муҳаббат

Zamon.uz Ўлмас Умарбековнинг "Одам бўлиш қийин" қиссасини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Ўлимга маҳкум муҳаббат

 

Ўзбек адабиёти дурдона асарларга бой. Уларнинг салмоғи эса айни ўсиб келаётган ёш авлодга сабоқ бера олиш билан ўлчанса ажаб эмас. Ўтган асрнинг иккинчи ярмидаги ўзбек насри ривожида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбековнинг ўзига хос ўрни бор.

 

Унинг ёшлар ҳаёти, маънавий-ахлоқий муаммолари, инсонларнинг мураккаб муносабатлари ҳақида яратилган роман, қисса ва ҳикоялари бугун ҳам севиб ўқиладиган асарлардир. Ана шундай романлардан бири "Одам бўлиш қийин" деб номланади.

 

Романни характерлашдан аввал унинг нима ҳақида эканига назар ташлаш маъқул.

 

Асар муҳаббат ва унинг ортидан келадиган қалб исёнлари ҳақида. У хоҳ пок туйғуларни тараннум этган муҳаббат, хоҳ манфаатларга йўғрилган ришталар бўлсин, буни ҳар ким ўзича тушунади ва изоҳлайди. Асар бош қаҳрамонлар Абдулла ва Гулчеҳранинг туйғулари устига қурилади. Гарчи асар сюжети такрорланса-да, бу ерда ёзувчи китобхонни бошқа бир туйнук орқали манзилга олиб боради. Дейлик, қиз ва йигит бир-бирини севди, лекин йигит бошқасига уйланиб кетди. Қиз эса ўз жонига қасд қилди. Асарда ёзувчининг ўзбек ўқувчисига тушунтирмоқчи бўлгани бу эмас, бунинг ортидаги исёнлар, оғриқлар, изтироблар...

 

Ўлмас Умарбеков ўқувчини қатор саволлар билан қамраб олади, нега бундай бўлди?

 

Икки қалб бир-бирини севса-ю, уларга тўсқинлик қилишса?! Адиб бу ўринда ҳаётнинг одамзод истамаган қонун ва қарорлари борлигидан ўқувчини огоҳ этади, баъзан бу  саволларнинг жавоби йўқлигини бот-бот уқтиради. Кимларнингдир гарданига эса ана шундай қисмат битилиши мумкинлигидан огоҳ этади.

 

Одам бўлиш нима ўзи? У нима билан ўлчанади?

 

"Одам бўлиш"- кимнингдир дилига озор бермаслик билан изоҳланса, кимдир уни мутлақо бошқача тушунади. Ёзувчи наздида эса у эркакча мардлик, ор-номус ва виждон билан аталади. Бу китоб инсонни беҳисоб ички конфликтларга олиб келади, лекин айнан шунақа ақл ва юрак, виждон ва шахснинг беҳисоб баҳслари натижасидагина “одам бўлиш” мумкин.

 

Хулосани тўлиқроқ ясаймиз. Сюжет сийқаси чиққандек кўринар, бироқ Ўлмас Умарбеков ҳамма даврда ҳам такрорланиши мумкин бўлган воқеларни қаламга олган. Бу замондош ёшларнинг ҳар 100 тадан ўнтасида содир бўлаётган жараён. Асарнинг бебаҳолиги ҳам шунда, роман маиший мавзулар билан боғлиқ ҳодисаларни ёритиш билан бирга, ёшларга туйғуларни туйғулардан фарқлаш кераклигини ўргатади, асл моҳият нимада эканини англатишдан дарс беради. Асарнинг актуал муаммолар билан чамбарчас экани ҳам шунда эмасми?!

 

Бу муҳаббат сўнгида номуси топталган ва жисмида иккинчи юрак ураётган Гулчеҳра ўзини ҳалок этди, севги ўлимга маҳкум этди. Ота-онаси измидан чиқолмаган Абдулла эса бутун умрини ўзи кўнгил қўймаган аёл билан бирга ўтказишга мажбур. Йигитнинг виждон азобида куйиб ўтишини адиб тасвирларидан сезиш қийин эмас. Ёзувчи асар сўнгида ўқувчига саволлар қолдиради: муҳаббат у учун кураша олиш билан ўлчанадими? Асл ўлимга ким дучор бўлди - Гулчеҳрами ёки Абдулла?

 

Жумбоқларга жавоб топиш эса биргина ўқувчи зиммасидаги вазифа. Токи сўнгги қарорни китобхонни ўзи чиқарсин.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.