0

Глобал қурол бозори сўнгги беш йилда қанчалик ўзгарди?

Европа шиддат билан қуролланмоқда; Россия позицияларини бой берган; АҚШ ҳамон етакчи — батафсил сайтимиз орқали ўқинг.

Глобал қурол бозори сўнгги беш йилда қанчалик ўзгарди?

 

Охирги беш йилда Европа давлатлари қурол импортини 47 фоизга оширди. Бу ҳақда Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институтининг (SIPRI ) навбатдаги ҳисоботида сўз боради.

 

“Глобал миқёсда қурол етказиб бериш ҳажми қисқарган бўлса-да Европага сотиш кескин ошди. Бу Россия ва кўплаб Европа давлатлари ўртасидаги кескин муносабатлар ортидан юз берди”, – деган SIPRI  катта илмий ходими Питер Веземан.

 

Россия глобал қурол бозоридаги позицияларини бой бермоқда

Вашингтон ва Москва узоқ йиллар давомида қурол етказиб берувчилар орасида мутлақ устунликни сақлаб келди. Аммо охирги беш йилда Америка анча илгарилаб кетди, учинчи ўриндаги Франция эса Россия билан фарқни қисқартирди. АҚШ экспорти 14 фоизга ўсган бўлса, РФда бу кўрсаткич 31 фоизга қисқарган. Беш йил олдин Москва қурол бозорининг 22 фоизини эгаллаган бўлса, ҳозирда 16 фоизни эгаллайди.

 

Шу давр мобайнида Франциянинг улуши 7.1 фоиздан 11 фоизгача кўпайган.

 

“Франция дунё қурол бозорида улушини тобора кўпайтирмоқда. Россиянинг экспорти эса қисқармоқда, буни Ҳиндистон мисолида кўриш мумкин. Бу давом этади, чунки 2022 йил охирида Франциянинг тугатилмаган буюртмалари Россияникидан кўпроқ эди”, –деб қайд этган Веземен.

 

РФнинг экспорти 10 асосий харидор давлатдан 8 тага камайган. Сўнгги 5 йилда ўзининг энг йирик импортёри бўлган Ҳиндистонга Москва 37 фоиз кам қурол сотган, қолган 7 давлатга экспорт ўртача 59 фоизга пастлаган. Шу билан бирга Хитойга ва Мисрга қурол сотиш сезиларли даражада кўпайган — мос равишда 39 ва 44 фоиз.

 

Аммо сўнгги 2 йилда РФ Мисрга қурол сотмади, Хитойга етказиб беришлар ҳажми 2020-2022 йилларда 2018-19 йилларга нисбатан анча паст бўлган.

 

“Катта эҳтимол билан яқин йилларда бу давлатлардан буюртмалар ҳажми қисқаради”, – деган институт экспертлари.

 

Пекин тобора Россия импорти қарамлигидан қутулаётгани ва ўз ишлаб чиқаришини кўпайтираётгани қайд этилган.

 

Украинага босқини туфайли РФ бундан буён ҳам қурол экспортини камайтиришда давом этади ва ўз армияси таъминотига устувор вазифа сифатида қарайди. Москванинг глобал бозордаги улуши камайишига санкциялар ва АҚШнинг учинчи давлатларга босими сабаб бўлмоқда.

 

Украинага қурол импорти бўйича дунёнинг учинчи давлатига айланди

2022 йилда Украина Қатар ва Ҳиндистондан кейин қурол импорти бўйича 3-ўринга чиқди. 2018-йилдан буён ҳисобланганда бу рўйхатда Киев 14-ўринда (глобал қурол бозоридаги импортда улуши 2 фоиз). Киевга энг кўп АҚШ (34%), Польша (17%) ва Германия (11 %) қурол ва ҳарбий техника етказиб берган.

 

Шу билан бирга урушдан кейин Америка экспорти Украинага кескин кўпайган бўлса-да, бу АҚШнинг Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Японияга етказиб бериш ҳажмларидан кам. SIPRI’нинг ёзишича, Вашингтон бу давлатларга замонавий ва қиммат қуроллар, жумладан, ҳарбий самолёт ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотади. Украинага эса асосан, эски тизимлар етказиб берилган.

 

Европа қуролланмоқда

НАТОнинг Европадаги аъзолари сўнгги 5 йилда қурол импортини 65 фоизга оширди. Россия билан мураккаб муносабатлар бунга асосий сабаб бўлган.

 

Бу тенденция яқин йилларда давом этади. Урушдан олдин ҳам йирик ҳарбий буюртмалар берилган, Украина можаросидан кейин улар янада кўпайди. Масалан, Польша 2018-2021 йилларда АҚШдан 32 та самолёт ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига буюртма берган  бўлса, 2022 йилнинг ўзида Варшава Вашингтондан 394 та танк, 96 ҳарбий вертолёт ва 12 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олишни эълон қилди.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Глобал қурол бозори сўнгги беш йилда қанчалик ўзгарди?