Якшанба мутолааси: Туғёнларини кеч англаб етган озод қуш

Zamon.uz таниқли турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши” романини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Туғёнларини кеч англаб етган озод қуш

 

Аёл ва муҳаббат. Бу икки тушунча айни дамда бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва ўз ўрнида бир-бирини қатъий инкор этиши билан ҳам ажабтовурдир. Бу каби ўхшаш мавзуларни бир тизгинга чиза олиш ҳам ёзувчининг ижодий баркамоллигидан далолат беради. Ана шундай атоқли ёзувчилардан бири машҳур турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекиндир. Унинг “Чолиқуши” асарида бош қаҳрамон Фериде ва Камрон муҳаббати қаламга олинган. Бу асар илк бора 1922 йилда нашр қилинган.

 

Роман Фериденинг бошидан ўтказган кечинмалари ҳамда Камронга бўлган оташин муҳаббати устунига қурилган бўлиб, ўта гўзал тасвирланган. Ғурури ва севгиси орасида мунтазам курашни тўхтатолмаган қиз узоқ йил ғурурининг севгиси устидан қозонган ғалабасидан азобланиб яшайди. Асар воқеалари бош қаҳрамоннинг ғурури туфайли кўп йилларини сафарда қийинчиликлар орасида ўтказгани асосига қурилган.

 

Асарнинг асосий ғояси сифатида Фериде қайсарлиги туфайли ўз муҳаббатини тан олмасдан, нафратини муҳаббатидан устун қўйган ҳолда ғурури ва севгиси ўртасидаги жанги ҳикоя қилинади. У ҳаттоки муҳаббатини қалбининг туб-тубига яшириб, ўзига ҳам бу ҳақда ошкор қилишга журъат этолмасдан қалб оғриқларини бошидан ўтказади.

 

Фериде табиатан озод, эркин бўлиб яшашни хоҳлайдиган мард, жасур образ сифатида талқин қилинган. Шунинг учун ҳам ёзувчи ушбу асарни “Чолиқуши” деб номлаган бўлса ажаб эмас.

 

Аксар асарлардаги бош қаҳрамон қиз образи содда, кўнгилчан, мулойим қилиб тасвирланади. Лекин Гунтекин Фериде образини бунинг акси қилиб ёритган, яъни уни қатъиятли, журъатли, мард, ўзини хафа қилдириб қўймайдиган, ҳаёт қийинчиликларига чидамли, ва шу билан бирга, ич-ичидан ўзи ҳам тан ололмайдиган севгисининг асираси сифатида гавдалантирган. Балки шунинг учун ҳам ўқувчи уни яна турли исмлар билан танийди: Гул ба шакар, ипак қурти... Камрон образини эса бунинг акси, бироз бўшроқ, мулойим, қатъиятсиз, лекин шу билан бирга, олижаноб инсон қилиб тасвирлаган. Ёзувчи томонидан бу икки қарама-қарши образларнинг психологияси жуда кучли ва аниқ қилиб очиб берилган.

 

Асарда муаллиф сўз ўйинидан усталик билан фойдаланган. Асар воқеалари асосий қаҳрамон Фериденинг хотира дафтари сифатида унинг тилидан ҳикоя қилинади ва ушбу ҳикояларига жуда таъсирли, маъноли битикларни битади. Мисол тариқасида, хотира дафтарининг охирги саҳифаларида Фериде йиллар давомида ҳатто ўзидан ҳам яширишга уриниб келган севгисини ниҳоят тан олади.

 

Биргина мисол қилиб, “Ҳа, нега энди алдашим керак? Бутун нафратимдан, исёнларимдан, бутун ўша бўлиб отган нохушликлардан қатъи назар, мен сенинг бир парчанг эдим” каби жумлаларни келтириб ўтиш мумкин.

 

“Чолиқуши”да тез кўзга ташланадиган яна бир ҳолат бу — конфликт. Фериде ва Камрон ўртасидаги келишмовчиликнинг бошқа асарлардан фарқли томони шундаки, улар ўртасида ҳеч қандай уруш, жанжаллар бўлмайди. Аксинча, Фериде асар воқеалари давомида ундан қочиб юради ва ич-ичидан унга бўлган нафратининг муҳаббати устидан қилаётган ғалабаси ўз севгилисига бўлган конфликти қилиб кўрсатилган.

 

Романнинг маҳзун ва романтик тарзда ҳикоя қилинишида ўлим ва айрилиқ тушунчаларининг таъсири беқиёс. Бетакрор сюжет чизиб берган йўқотишлар: “Ҳали йигирма уч ёшимга кирмадим; юзимни, вужудимни болаликнинг излари ҳали тарк этмади, аммо кўнглим яхши кўрган инсонларимнинг ўликлари билан лиқ тўла” дейишга сабаб бўлади.

 

Фериде тилидан айтилган дурдона битиклар орқали асарда ўлим мотиви жуда кўп учраганлиги яққол билинади.

 

Бир сўз билан айтганда, Чолиқуши сиймосида қийин ва машаққатли ҳаёт тарзига қарамасдан, ўз муҳаббатига содиқ қоладиган асл турк қизининг образи бадиий усталик билан ёритилган. Ваҳоланки, ушбу романнинг ўзигина муаллифнинг адабий тақдирини ҳал қилиб берган.

 

Хулоса эса битта:  аёл ўйлайди, аёл изтироб чекади ва аёл севади...  Бу туғёнларнинг номи нима, бу қарама-қаршиликларнинг ечими борми, аёл нимага суянади? У нимадан таскин топади — биргина муҳаббат. Роман шунинг учун ҳам китобхонни озод туғёнлар, инжа ҳислар оламига беихтиёр олиб кетса, ажаб эмас.

 

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Янги лойиҳалар ва устувор вазифалар: Саида Мирзиёева жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди

Якунда аниқ вазифалар белгиланиб, давлат раҳбарига тақдим этиладиган таклифлар шакллантирилиши белгиланди.

custom img

Ҳамширадан оилавий шифокоргача: тиббиёт ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

Устама миқдори мутахассиснинг таълим даражасига қараб 1, 2 ёки 4 бараварни ташкил этади.

custom img

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этди.

custom img

Тунги “операция” омадсиз тугади: Сирдарёда 17 ёшли йигит ушланди

Болта билан банкоматни бузишга уринган ўсмир ташвиш сигнали туфайли қўлга тушди.

custom img

Ҳужжатсизлик ва молиявий қийинчилик: Новосибирскда 6 нафар ўзбекистонликка кўмак берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари Новосибирскдаги корхоналарда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"