Жаҳон

Путин ва Тўқаев Россия ҳамда Қозоғистон дўстлигининг асосларини белгилади

Ҳужжатда тарихий муштараклик, иқтисодий шериклик, умумий чегара ва Евросиё интеграцияси каби йўналишлар кўзда тутилган.

Путин ва Тўқаев Россия ҳамда Қозоғистон дўстлигининг асосларини белгилади

Россия ва Қозоғистон етакчилари Владимир Путин ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаев икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликнинг етти асосий тамойили ҳақидаги қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда РБК хабар берди.

 

Путиннинг Қозоғистонга ташрифи 27 май куни бошланган бўлиб, 29 майгача давом этади. Ташриф Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитига бағишланган.

 

28 май куни Остона шаҳрида Россия етакчисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Владимир Путинни шахсан кутиб олди.

 

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, ҳужжатда икки томонлама муносабатларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. 

 

Жумладан, тамойиллар қаторига тарихий муштараклик ва уни дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида холис англаш, Евросиё интеграциясини ривожлантириш, минтақада ҳамкорлик, хавфсизлик ва мулоқот маконини шакллантириш бўйича умумий саъй-ҳаракатлар киритилган.

 

Шунингдек, умумий чегара, иқтисодий шериклик, тил ва маданий хилма-хилликни умумий бойлик сифатида қадрлаш, анъанавий қадриятлар ва сивилизатсион яқинлик, таълим алмашинуви ҳамда спорт соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек “келажакка умумий қараш” ҳам етти асос қаторидан ўрин олган.

 

Музокаралар давомида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ушбу баёнотнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

 

“Бугун қабул қилинаётган Қозоғистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликнинг етти тамойили ҳақидаги қўшма баёнот катта аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжат ўзаро муносабатларини акс эттиради ва уларни мустаҳкам ҳамда узоқ муддатли асосда чуқурлаштиришга бўлган умумий салоҳиятимизни мустаҳкамлайди”, — деди Тўқаев.

 

Владимир Путин эса Россия ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига чиққанини билдирган. Унинг таъкидлашича, томонлар иқтисодиёт ва энергетикадан тортиб маданий-гуманитар лойиҳаларгача бўлган барча йўналишларни қамраб олувчи катта ҳажмдаги ҳукуматлараро, идоралараро ва тижорий битимлар пакетини тайёрлаган.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.