“Мажбурий” бюджетми ё ташаббусли?

Сўнгги кунларда ташаббус сўзи мажбурий сўзининг синонимига айланиб қолгандек. Нега?

“Мажбурий” бюджетми ё ташаббусли?

 

"Ташаббус" сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да "уддабуронлик билан мустақил иш қилиш" деган маънони билдиради. Одатда, бундай ишлар ихтиёрий қилинади. Аммо сўнгги кунларда "ташаббус" сўзи "мажбурий" сўзининг синонимига айланиб қолгандек. Нега?

 

Сўнгги кунларда телефоним тинмаяпти. Анчадан бери мени унутган танишларим эслай бошлади. Барчасини мақсади бир: “Open budget” орқали овоз бериб, унга “юклатилган ўта муҳим вазифа”да унга кўмаклашиш...

 

Кеча бир дўстим кутилмаганда чақириб қолди. У турли энергетик ичимликлар билан меҳмон қилишини айтди. Ўртоғим буларни  оила аъзоларининг телефон рақамидан “Open budget”да овоз бериб, ютиб олибди...   

 

Сиздан угина, биздан бугина

 

Маълумки, “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Бунда фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 триллион сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.

 

Ҳозирда порталга 55 970 та ташаббусли лойиҳа келиб тушган. Унинг 33 680 таси овоз бериш жараёнида қатнашмоқда. Улар орасидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилади.

 

Фуқаролар овоз бериш жараёнларида кўпроқ овоз тўплаш учун аҳолига турли илтимослар билан мурожаат қилмоқда. Масалан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш, “парашок” тарқатиш ва ҳатто ёғ бериш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. “Zamon.uz” мазкур жараёнга оид мутасадди раҳбарлар ва ижтимоий тармоқ фаолларининг фикрини жамлади.

 

Ёшимиз 50 дан ўтганда кўчама-кўча юриб, овоз йиғяпмиз”

 

Собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида лойиҳага овоз йиғаётган ёшлар билан кўришиб қолгани ҳақида пост қолдирди. Собиқ депутатга Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ўқитувчи ва ота-оналар ҳам овоз йиғишга мажбурланаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

 

“Ота-оналар, керак бўлса, янги телефон рақам сотиб олишиб, овоз беришмоқда мажбурликдан”, — дейилади мурожаатда.

 

Кушербаев худди шу каби мурожаат Наманган вилояти Уйчи туманидан ҳам келиб тушганини  ёзди.

 

“Бугун иш кунимиз ишга чиқдик. Аммо директоримиз Open budget`га 100 тадан овоз йиғасан, деб ҳаммани кўчага ҳайдаган. Ёшимиз 50 дан ўтганда кўчама-кўча юриб, овоз йиғяпмиз”, — дейилган шикоятда.

 

Сурхондарё вилояти Ангор туманида эса ўқитувчиларга «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурий топшириқ берилгани айтилган. Шундан сўнг вазир Ҳилола Умарова ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.

 

Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича баёнот бериб, Ангор тумани «Новшаҳар» маҳалласидаги 36-мактабда бўлгани айтилган ушбу ҳолат назоратга олиниб, ҳозирда кўриб чиқилаётганини билдирди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати «Ташаббусли бюджет»да Face ID тизими ва кўпайтириш коэффициентларини жорий этиш режаси ҳақида хабар берганди.

 

Вазирлик овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқаётаганини билдирган.

 

Хусусан, Face ID ёрдамида идентификация қилиш механизми жорий этилиши, бунда тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар SMS орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиши айтилганди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Face ID тизими овоз бериш жараёнини қийинлаштириши, бу фуқаролар фаоллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавобан ўз ходимлари ва матбуот хизматини «салгина нопрофессионал шарҳ берганликда» айблаган.

 

Унга кўра, ишлаб турган тизимга ўзгартиришлар киритилаётганда аҳоли ўртасида сўров ўтказиб, кейин қарор қабул қилиш зарур.

 

Ўқитувчиларни Open budget’да овоз тўплашни талаб қилиш – мажбурий меҳнатми?

 

Блогер Баҳодир Аҳмедов Open budget’да қайсидир мактабни ўқитувчиларга овоз тўплатишга мажбурлаш, қатъий буйруқлар берилиш ҳолатлари кузатилаётгани, нимагаки мажбурлаш бу қонунларга зидлиги ва бу фақат давлат бундай ваколатга эгалигини таъкидлади. 

 

“Ўқитувчиларга ўз лавозим, мансабини суиистеъмол қилиш бу қонунбузилишидир. Бу ҳам мажбурий меҳнат.

Амалдаги Меҳнат кодекси 7-моддаси: Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 5-модда:

Мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади. Жазо деганда жисмоний шахснинг ихтиёрий розилиги мавжуд бўлмагани ҳолда, ушбу шахсга нисбатан уни меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки қўллаш таҳдиди тушунилади.

Нималар мажбурий меҳнатга кирмаслиги эса иккала (амалдаги ва янги таҳрирдаги) Кодексларда ҳам келтириб ўтилган.

Булардан келиб чиқсак, овоз тўплайсан, йўқса фалон бўласан деб талаб қилиш мажбурий меҳнат деб айтишимиз мумкин. Шунингдек бу хизмат ёки мансаб лавозимидан четга чиқишга ҳам сабаб бўлиб қолиши мумкин”, — дейди Аҳмедов.

 

Telegram'даги "Домлажон" канали админи Исроил Тиллабоев "Open byudjet" бошланса мактаблар юрак ҳовучлаб қоладиган бўлгани ҳақида ёзди. Шунингдек, бу вазир бош қотирадиган жиддий муаммолигини қўшимча қилди.

 

"Фикримча ечим, аслида, мактабларни бундай шафқатсиз жанг қонун-қоидаларга асосланган Open byudjet'дан эмас, тўлиқ ўрганган ҳолда режа билан таъмирлашга алоҳида пул ажратган яхши эди. Open byudjet'ни эса маҳалла йўлларига берган маъқул. Чунки барибир бу тизимда ўқувчиси кам мактабларда ютиш имконияти нолга тенг, ўқувчилари кўп мактаблар эса урра-урра бирламчи эмас иккиламчи, учламчи эҳтиёжларига ютиб кетишяпти", — дейди блогер.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"