Жаҳон

Дунёга сув танқислиги хавф солмоқда

Айрим ҳукуматлар экологик фалокатга тайёргарликни бошлаган.

Дунёга сув танқислиги хавф солмоқда

 

Сув танқислиги йилдан-йилга инсоният учун энг катта ва долзарб муаммога айланиб бормоқда. Ёғингарчиликнинг камлиги ҳамда аномал иссиқлик тўлқини дарёлар, кўллар, сув омборларининг бўшаб қолишининг асосий сабабидир. Табиат билан бевосита боғлиқ вазиятнинг тобора ёмонлашиб бориши ҳукуматлардан зудлик билан чора кўришни талаб қилмоқда.

 

Шундай қилиб, дунёнинг бир қисмида фақат сувдан норационал фойдаланиш оқибатларига тайёргарлик кўрилаётган бўлса, бошқа бир жойда бу оқибатлар аллақачон миллионлаб одамлар учун оғир ҳақиқатга айланган.

 

Германия ҳукумати ҳозирдан бошлаб 2050 йилда юз бериши кутилаётган сув танқислигига тайёргарлик кўришни бошлади. Вазирлар Маҳкамаси миллий сув стратегияси бўйича келишиб олди.

 

Бу йил мамлакатда қурғоқчилик ва рекорд даражадаги ҳарорат кузатилди, бу эса маҳаллий деҳқонларга катта зарар етказган. 2050 йилгача амалга оширилиши керак бўлган стратегия истеъмолчиларни тоифалар бўйича тартиблаш орқали сувни тақсимлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ташаббус, шунингдек, ўрмонлар ва шаҳарлардаги сув ҳавзаларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу тариқа расмийлар келажакда сув хавфсизлигини таъминлашга умид қилмоқда.

 

“Бизга назорат ва тартибга солиш сиёсати керак. Айниқса, саноат ва қишлоқ хўжалигида сув кўп ишлатилса. Мамлакат сувдан тежамкор ва ҳатто қайта фойдаланишга интилиши керак. Ичимлик сувига бугунгидек муносабатда бўлсак, келажакда ичимлик суви муаммосини ҳал қила олмаймиз”, — дейди Германиянинг табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги вазири.

 

Шу каби сув танқислиги муаммоси қўшни Францияга ҳам таҳдид солмоқда. Яқинда мамлакат пезиденти сув истеъмолини 10 фоизга камайтириш талаби ҳақида гапирганди.

 

Эммануэл Макрон сув ресурсларини тежаш бўйича умуммиллий режани тақдим этди. Унга кўра, 2030 йилга бориб мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида сув сарфи камайтирилади. Стратегия, шунингдек, ундан фойдаланиш учун янги нарх тизимини назарда тутади.

 

“Сув умумий манфаатдир, шунинг учун бизга прогрессив нархлар керак. Режадан мақсад барча французларни сифатли ичимлик суви билан таъминлашдан иборат”, —  дейди Макрон.

 

Африка қитъасида эса сувдан оқилона фойдаланиш масаласи ҳаётий аҳамиятга эга. Тунис аҳолиси кучли қурғоқчилик оқибатларидан азият чекмоқда. Мамлакатдаги сув омборлари бўм-бўш, тўғонлар қуриб қолган. Сувни тежаш учун расмийлар кунига 7 соат сув таъминотини ўчиришга қарор қилишди.

 

“Сув етишмаслигидан қийнаяпмиз. Биз кийимларимизни мунтазам юва олмаймиз ва улар бир неча ой давомида ифлос бўлиб қолади”, — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

 

Охирги 2 ҳафта давомида расмийлар барча йирик шаҳарларда, жумладан, пойтахтда тунги вақтда сув таъминотини мунтазам равишда тўхтатиб келмоқда. Янги қарорлар аллақачон юқори инфляциядан азият чекаётган мамлакатда ижтимоий кескинликни кучайтириши билан таҳдид қилмоқда.

 

Хитой сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Хитойнинг асосий сув артерияси Янсзи дарёси йирик сармояларни жалб қилиш объектига айланди. Ҳозирги вақтда унинг ҳавзасида 64 минг километр тўғон ва 300 та энг йирик сув омборлари қурилган. Хитой сув ресурслари вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳокимият сув ресурсларини бошқаришнинг қатъий тизимини жорий қилмоқда, чунки саноат қишлоқ хўжалигининг барқарор ишлашини таъминламоқда, бу ҳам ички бозор, ҳам экспорт учун муҳим иқтисодий сектор.

 

“Иқлим ўзгариши таъсирини самарали бартараф этиш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги яқин келажакда илғор технологиялар ва сувдан унумли фойдаланишга эга замонавий суғориш тизимини қуришга фаол ёрдам беради”, — дейди Хитой сув хўжалиги вазири ўринбосари.

 

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

custom img

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

custom img

Афғонистонда миналар портлаши оқибатида бир йилда қарийб 500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Қурбонларнинг катта қисмини болалар ташкил этмоқда.

custom img

Германияда 17–45 ёшдаги эркаклар учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилади

Эркаклар мамлакатни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш учун Бундесвердан рухсат олиши шарт бўлди.

custom img

Озарбайжон Эронга 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён учинчи ёрдам партиясидир.

custom img

Павел Дуров: Telegram блокировкаларни четлаб ўтишда давом этади

Россияда Telegram блокланиши ортидан Федерацияда Ўзбекистон SIM-карталарини сотиб олиш кўпаймоқда.

custom img

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"