0

«Маданият ва маърифат» номи ўзгармайди

Бу ҳақда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

«Маданият ва маърифат» номи ўзгармайди

 

«Маданият ва маърифат» телеканали номини «Карвон»га ўзгартириш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учраганди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслиги, мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди.

МТРК таркибида президентнинг 2012 йилдаги қарори билан ташкил этилган ва 2013 йил январдан фаолиятини бошлаган «Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон» номи билан қайта ташкил этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ўзгариш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгач, маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслигини маълум қилди.

 

«Ҳафта давомида трендга чиққан „Маданият ва маърифат“ телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди», — дейди вазир.

 

Шу муносабат билан у ўзи учун қуйидаги масалаларни алоҳида белгилаб олганини билдирди:

 

  • телеканал номини ўзгартирмаслик;

  • илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;

  • моддий-техник база масаласига ечим топиш;

  • меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;

  • бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.

 

Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур».

custom img

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

custom img

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

custom img

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

custom img

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

custom img

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

custom img

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

custom img

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

custom img

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"