Якшанба мутолааси: “Ўргатиб қўйган одамингга масъулсан”

Zamon.uz “Кичкина шаҳзода”инг катта ўгитларини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: “Ўргатиб қўйган одамингга масъулсан”

 

Ўқувчи француз адиби Антуан де Сент-Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” асари билан таниша туриб, унда болаларга хос беғуборлик, софлик ва самимийликни туяди. Асарнинг бошланишида ёзувчи “Мен бу асарни катта ёшдаги одам учун бағишлаганимга болалардан кечирим сўрайман”, – дейди. 

 

Одатда ўзига хос руҳиятга эга бўлган, ҳассос одамлар дунёга нисбатан  муросасиз бўлади. Улар дунёнинг турли шовқинларидан, заҳарли товушларидан қочишга ва ўз қалбини тинглашга ҳаракат қилади. Бу улар учун қанчалик фойдали ёки зарарли бўлиши даргумон.

 

Инсон ўзидан, ўзлигидан нечоғлик узоқ бўлса, дунёга шунчалик яқин бўлади. Одамни билиш, одамни англашда ҳикмат кўп. Буюк ёзувчи ҳам асарни битишда одамнинг қалбига — ички оламига кўзгу тутади. Муаллиф болаликнинг соф ҳислатлари билан катталар оламининг иллатларини очиб беради. Шу ўринда, асардаги ушбу иқтибосни келтириш ўринли: “Ҳамма катталар болалар эди, улардан фақат бир нечтаси буни эслайди”.

 

Экзюперининг тили ҳаёт, дунё, ва албатта, болалик ҳақидаги хотиралар ва мулоҳазаларга тўла.

 

Масалан, мавжудликнинг маъносизлиги, беҳуда ҳаёт, ҳокимият, бойлик, алоҳида мақом ёки шон-шарафга бўлган аҳмоқона даъволар — буларнинг барчаси ўзларини “соғлом ақл” деб ҳисоблайдиган одамларнинг хусусиятлари. Одамларнинг сайёраси қаҳрамонга қўпол ва ноқулай бўлиб туюлади: “Қандай ғалати сайёра! .. Жуда қуруқ, ҳамма нарса шўр ва игналар ичида. Одамларда тасаввур етишмайди. Улар фақат сиз айтган нарсаларни такрорлайдилар. Агар сиз бу одамларга дўстингиз ҳақида гапирсангиз, улар ҳеч қачон энг муҳим нарса ҳақида сўрамайдилар — уларнинг саволлари мутлақо аҳамиятсиз нарсаларга тегишли: “У неча ёшда? Унинг нечта укаси бор? Унинг вазни қанча? Унинг отаси қанча маош олади? Ва шундан кейин улар Одамни таниган деб ўйлашади”.

 

Айнан ушбу ҳолат ҳам кичик шаҳзоданинг катта мулоҳазаларини баён этмоқда.

 

Асарда инсон ҳаётининг мазмуни ҳақида сўз боради. Кичкина шаҳзода эзгулик рамзи сифатида гавдаланади. Бироқ у Ерда эзгуликни соф ҳолатда учрата олмайди.

 

Асарда инсонларга хос фазилат ва нуқсонлар рамзлар орқали акс эттирилган. Шунинг учун ҳам бу асар фақат болалар учун мўлжалланган деб ҳисобловчилар адашади.

 

Қуйида эса инсон ўзи учун тафаккур қилиб кўриши керак бўлган иқтибослар келтирилади:

 

“Ўзингни тергаш, суд қилиб ҳукм чиқариш ўзгаларни суд қилишдан кўра минг карра қийинроқ”.

 

“Иззатталаб одамлар мақтовдан бошқа ҳамма нарсага кар бўлишади”.

 

“Одамлар жон-жаҳди билан тезюрар поездларга ошиқиб, нима излаётганини ўзлари ҳам билмайди. Шунинг учун ҳам ором нелигини билмай, гоҳ бир томонга, гоҳ иккинчи томонга зир югурадилар... Лекин бари беҳуда”.

 

“Аслида кўзёш дегани — англаб бўлмас, сирли бир салтанат эмасми?”

 

“Нима учун чўл яхши эканини биласизми? Унинг бир жойида булоқлар яширинган”.

 

“Ва фақат катталар ҳар доим ноаниқ ва ҳеч қачон бу ҳаётда нимани хоҳлашларини аниқ билишмайди”.

 

“Инсон ҳамма нарса учун жавобгардир. Масъулият ҳисси ҳақиқий шахсни шакллантиради”.

 

“Юрак ҳам сувга муҳтож”.

 

Хулоса ўрнида ёзувчининг ушбу фикрларини келтириб ўтиш жоиз: “Биз бир сайёра аҳолисимиз, битта кеманинг йўловчиларимиз”.

 

Экзюпери бутун инсониятни қутқаришни орзу қилган, у ер юзидаги барчани қутқаришга тайёр эди, у учун яшади. Воқеаларнинг пассив тузатувчиси роли унга бегона эди, у доимо марказда эди. Шу муносабат билан Экзюпери шундай ёзган эди: “Мен доим кузатувчи ролидан нафратланганман”. Ана шунинг учун ҳам муаллиф кичкина шаҳзода зиммасига катта вазифа юклайди, катталар кўришни истамайдиган ҳақиқатларни кўндаланг қўяди.

 

Сиз ҳам Кичкина шаҳзоданинг катта оламига назар ташлаб кўринг... Эҳтимол, сизда ҳам ҳали ҳеч ким айтмаган фикрлар пайдо бўлар...

 

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.