Ўзбекистон

Энди ҳомиладорлар "медосмотр"дан ўтиши учун ишдан рухсат берилади

Кучга кираётган янги Меҳнат кодексида аёллар ҳамда оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахсларга алоҳида қўшимча кафолатлар берилмоқда.

Энди ҳомиладорлар "медосмотр"дан ўтиши учун ишдан рухсат берилади

 

Ўзбекистонда 30 апрелдан бошлаб Янги Меҳнат кодекси кучга киради. Унда меҳнат муносабатлари, хусусан, аёллар ҳамда оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахсларга алоҳида қўшимча кафолатлар берилмоқда.

 

Мазкур масала юзасидан ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов “Дарё”га берган қисқача интервьюсида тушунтириш берди.

 

“Янги меҳнат кодексининг 403-моддасида антенатал парваришлаш учун иш берувчи бўш кунлар бериши шарт, деган қоида киритилмоқда. Бу нима дегани? Бунда аёллар ҳомиланинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиқади. Лекин бу даврга қадар, яъни ҳомила ўттиз ҳафтага тўлгунга қадар турли тиббий кўриклардан ўтилади.

Ушбу ҳолатда Янги Меҳнат кодексида иш берувчи аёлга ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда антенатал парвариш, яъни ўша туғруққача бўш кунлар бериши шартлиги кўрсатиб ўтилмоқда.

Демак аёлларимиз манашу ҳолатда, албатта, ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда бўш кун олиб, тегишли тиббий кўриклардан бемалол ўтишлари мумукин бўлади”, — деди Муҳаммадамин Каримжонов.

 

Ҳуқуқшуноснинг алоҳида таъкидлашича, Янги Меҳнат кодексидаги кафолатлар онага, отага, васий ёки ҳомийга ҳам берилиши мумкин.

 

“Амалдаги Меҳнат кодексида 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанди бор оналарга 3 иш куни қўшимча таътил бериларди. Бундан фақат оналар фойдаланиши мумкин эди.

Энди Янги Меҳнат кодексининг 407-моддасига кўра: 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанди, ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ота-онадан бирига ёки васийсига ҳам таътил берилади.

Бу дегани, оталар ҳам бундан фойдаланиши мумкин. Тасаввур қилинг, ота яхшироқ жойда ишлайди, ойлиги кўпроқ, аёлини эса ойлиги кам. Агар она тўрт календарь кун таътилни олса, табиийки аёлга камроқ таътил пули чиқади. Ота ўша таътилни олса кўпроқ таътил пули чиқади”, — деди ҳуқуқшунос.

 

Муҳаммадамин Каримжоновнинг тушунтиришича қўшимча таътил олиш учун ота ҳам, она ҳам ишлаётган бўлиши керак.

 

“Агар она ишламайдиган, бевосита болани парвариши билан машғул бўлса, унда ота бундан фойдалана олмайди”, — деди у.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"