Ўзбекистон

Шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас

Янги таҳрирдаги Конституцияга жиноят процесси иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бўлган нормалар киритилмоқда. Мутахассислар янги ўзгариш моҳиятини тушунтириб берди.

Шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас

 

Конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири бу шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлашдан иборат. Ушбу жиҳатдан жиноят процесси иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш масалалари алоҳида долзарбдир. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 27-моддасида ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши белгиланган. Шу билан бирга, шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

 

Ушбу қоидалар суд назоратининг алоҳида тури бўлган “Хабеас корпус” институтига тегишли. “Хабеас корпус” - махсус қонунчилик ҳужжати бўлиб, 1679 йил 26 майда Англия парламенти томонидан қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга кўра, қўриқчилар, қамоқхоналар ёки шахсни ушлаш ёки ҳибсга олишда иштирок этган бошқа шахслар ушлашга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ушланган шахсни лордга ёки судьяга олиб келишлари керак эди. Айбланувчи ёки гумон қилинувчини ушлаб туриш тартиби устидан суд назоратини ўрнатиш жиноят процессида шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга.

 

Ўзбекистонда “Хабеас корпус” институти 2008 йилдан бошлаб, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокуратурадан судларга ўтказилгандан бери жорий этилган. Кейинги йилларда тергов устидан суд назоратининг ушбу шакли процессуал мажбурлаш чораларига ва шахснинг дахлсизлиги билан боғлиқ бир қатор тергов ҳаракатларига рухсат бериш ҳуқуқини бериш орқали аста-секин кенгайтирилди.

 

Бугунги кунга келиб, суд томонидан рухсат бериладиган процессуал мажбурлов ва тергов ҳаракатларининг сони 10 турга етди. Буларга қуйидагилар киради: қамоққа олиш, лавозимидан четлаштириш, тиббий муассасага жойлаштириш, амнистия актини қўллаш, уй қамоғи, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, мурдани эксгумация қилиш. Шу билан бирга, суд назорати институти доимий равишда ривожланиб бормоқда ва ҳозирда унинг қамровини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Жумладан, тинтув ўтказиш, телефонлар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, мол-мулкни хатлаш ваколатини судларга бериш режалаштирилмоқда.

 

Халқаро тажрибага эътибор қаратсак, суд назорати институти Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 9-моддасида мустаҳкамланган. Ушбу моддага мувофиқ жиноий айблов бўйича ҳибсга олинган ёки ушлаб турилган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд ҳокимиятини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилади ва оқилона муддатда суд муҳокамаси ўтказилиши ёки озод қилиб юборилиши ҳуқуқига эга. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 9-моддасида ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.

 

Суд назорати институти АҚШ, Германия, Италия, Испания, Австрия, Буюк Британия, Португалия ва бошқа мамлакатлар Конституцияси нормаларида акс этган. Шу билан бирга, бир қатор давлатларда қабул қилинган қарорнинг холислигини таъминлаш учун жиноят ишини тергов қилиш устидан суд назоратини амалга оширадиган, тергов ҳаракатлари ва эҳтиёт чораларига рухсат берувчи махсус тергов судьяси лавозими мавжуд. Мазкур лавозим Германия, Австрия, Италия, Бельгия, Голландия, Латвия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларда жорий этилган.

 

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида суд назорати институти катта аҳамиятга эга. Мазкур тамойилнинг жорий этилиши жараён иштирокчиларининг ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди, уларни мансабдор шахслар ва жиноий таъқиб қилиш функциясини бажарадиган органларнинг ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилади. Суд назорати институтининг кенгайиши жиноят процессида шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш имконини беради.

 

Людмила Югай, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори,

Шохжахон Хўжаев, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.