Ўзбекистон

МБ Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 га чиқиши муносабати билан олтин ва кумуш тангалар чиқаради

Танга дизайнида 26 нафар футболчининг силуэти ягона "Оқ бўри" образига уйғунлаштирилган.

МБ Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 га чиқиши муносабати билан олтин ва кумуш тангалар чиқаради

Ўзбекистон Марказий банки миллий терма жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатига илк бор йўл олгани муносабати билан махсус эсдалик тангаларини муомалага чиқаради.

 

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2026-йилги мундиал йўлланмаси мамлакат спорти тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Ушбу ютуқни тарихга муҳрлаш мақсадида 999,9 аслликдаги соф олтин ва кумушдан эсдалик тангалари зарб этилган.

 

Қайд этилишича, оғирлиги 31,1 грамм бўлган 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш танга чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Эсдалик тангалари 18 июндан бошлаб республика бўйлаб 690 та тижорат банки филиалларида сотувга чиқарилади.

 

Тангаларнинг сотув нархи ҳамда банклардаги мавжудлиги тўғрисидаги янгиланган маълумотлар Марказий банкнинг расмий платформаларида мунтазам эълон қилиб борилади.

 

 

Маълум қилинишича, тангаларнинг аверс қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси логотипи, футбол тўпи тасвири ҳамда “Тарихий зафар. Ўзбекистон футболи жаҳон чемпионатида — 2026” ёзуви акс эттирилган. Шунингдек, унда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” ёзуви ва 100 минг сўмлик номинал қиймат ҳам кўрсатилган.

 

Концепцияга кўра, ушбу элементлар миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олгани ва Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифа очилганини рамзий ифодалайди.

 

Тангалар дизайнида мухлислар орасида “Оқ бўрилар” номи билан танилган миллий терма жамоа рамзи ҳам акс этган. Реверс қисмидаги бўри силуэти футболчиларнинг шижоати, жамоавий руҳи ва матонатини ифодалаши қайд этилган.

 

Шунингдек, дизайнда миллий терма жамоа либосларидаги нақшлардан фойдаланилган. Марказий банкга кўра, ушбу нақшлар тарихий обидалар безакларидан илҳомланган бўлиб, мамлакатнинг бой маданий мероси ва шонли тарихини акс эттиради.

 

 

Эсдалик тангалари учун футбол майдонини эслатувчи махсус қути ҳам ишлаб чиқилган. Қутининг марказий қисмига танга жойлаштирилади.

 

Марказий банк ушбу тангалар юқори бадиий ва коллексион қийматга эга эканини ҳамда чекланган миқдорда чиқарилганини таъкидлади.

custom img

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва оғир ҳаётий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

custom img

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш: “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

Энди Ўзбекистонда фильм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг 25 фоизигача қоплаб берилади.

custom img

Ислом цивилизацияси форуми якунланди: иштирокчилар Президентга мурожаат йўллади

46 давлатдан 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган халқаро форум ўз ишини муваффақиятли якунлади.

custom img

Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

Президент фармонлари билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

custom img

Ўзбекистонда 3 мингга яқин манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланди

Давлат идораларида манфаатлар тўқнашувига оид 831 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, юзлаб ходимларга нисбатан тартибга солиш чоралари кўрилди.

custom img

Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Зулайҳо Маҳкамова эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

custom img

Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берганлар аниқланди

Умумий 27 нафар вояга етмаган болаларга тегишли рухсатномаларсиз диний таълим бериб келинган.

custom img

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг узвий ва мантиқий давоми экани таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

МБ Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 га чиқиши муносабати билан олтин ва кумуш тангалар чиқаради