Ўзбекистон

Академик Акмал Саидов Нукусдаги семинар-тренингда иштирок этди

Нукус шаҳрида “Халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик” мавзусида семинар-тренинг бошланди. Ушбу семинар-тренинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади.

Академик Акмал Саидов Нукусдаги семинар-тренингда иштирок этди

15 июнь куни Нукус шаҳрида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари (МФЙ) профилактика инспекторлари учун “Халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик” мавзусида семинар-тренинг бошланди.

 

 

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков қайд этганидек, ушбу анжуман айнан Нукус шаҳри марказидаги “Оқ қуш” маданият ва истироҳат мажмуасидаги дунёга машҳур, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган, бирдамлик ва бағрикенглик рамзи бўлган муҳташам “Қорақалпоқ миллий ўтови”да ташкил этилгани бежиз эмас.  Зеро, инсон қадрини улуғлаш ва манфаатларини таъминлаш – жамиятимиз тараққиётининг юксак мезонларидан бўлса, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигининг бош гаровидир.

 

Очилиш маросимида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, академик Акмал Саидов иштирок этиб, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ва миллий  стандартлар” мавзусида нутқ сўзлади.

 

А.Саидов даставвал инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканига эътиборни қаратди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – биз учун олий қадрият”.

 

 

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастури эълон қилинган. Ҳозирги вақтгача Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг 4 та босқичи амалга оширилган. БМТ томонидан 2025–2029 йиллар Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш даври сифатида эълон қилинди.

 

Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” қабул қилинди. Айни семинар-тренинг ана шу халқаро ва миллий қарорлар талабларини изчил бажариш йўлида ташкил этилди.

 

Миллий марказ директори глобал миқёсдаги қалтис ҳамда мураккаб ҳозирги шароитда Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ўқитиш ва тарғиб этиш, ҳимоя қилиш ва таъминлаш борасида амалга оширилган ишлардан кўра, олдимизда турган вазифалар кўп эканини қайд этди. Бу фикрнинг тасдиғи сифатида  кундалик ҳаётдан далил ва рақамлар ҳам келтирилди.

 

 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 495 нафар профилактика инспектори фаолият юритади, лекин уларнинг орасида бирорта ҳам аёл инспектор йўқ. Шундай бўлса-да, 102 та мактабга бириктирилган инспектор-психологларнинг 27 нафари аёл ходималар экани эътиборлидир. Республикада мавжуд 452 та маҳалладан 320 тасида кейинги даврда ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Намунали хизмати учун 2 нафар профилактика инспектори давлат мукофотига сазовор бўлган.

 

Машғулотлар давомида “Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий стандартлар”, “Қийноқларга қарши конвенция ва унинг ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти”, “Инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш – давлат ва жамиятнинг олий бурчи”, “БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари: Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик”, “Ногиронлиги бўлган шахслар, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар” мавзуларида маърузалар тингланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази етакчи мутахассиси, профессор Илҳом Турғунов, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Мадина Турдимуратова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи Дилором Худойберганова ва мазкур Академия доценти Умид  Фозилов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети доценти Света Аманиязованинг айни мавзулар юзасидан чиқишлари тингловчиларга манзур бўлди. Тадбирнинг биринчи куни якунида семинар-тренингда ўз маърузалари билан иштирок этган ҳуқуқшуносларга ташаккур изҳор этилди. 

 

 

Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишда муносиб иштирок этгани учун МФЙ профилактика инспекторларига миннатдорчилик билдирилди.

 

Профилактика инспекторларидан бир гуруҳига намунали хизматлари учун фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги ва Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида ўтказилаётган ушбу кенг қамровли семинар-тренинг дастур асосида бошқа ҳудудларда ҳам бўлиб ўтади.

 

 

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"