Ўзбекистон

Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Lacetti ҳайдовчиси чорраҳада кескин чапга бурилиб, қарама-қарши йўналишдаги автомобиль билан тўқнашган. БЙДъни вояга етмаган шахс бошқарган.

Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Lacetti ва BYD автомобиллари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши вафот этди. Бу ҳақда “Мillar” дастурида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 16 июнь куни соат 03:10 атрофида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Учтепа туманидаги чорраҳасида юз берган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автомобили чорраҳада кескин чапга бурилган. Шу вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган BYD автомобили билан тўқнашув содир бўлган.

 

Аниқланишича, BYD автомобилини 2010 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган вояга етмаган шахс бошқарган.

 

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда 1999 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Воқеа жойидан олинган тасвирларда зарба кучли бўлгани ва йўл бўйлаб автомобиль қисмлари сочилиб кетгани акс этган. Гувоҳларнинг айтишича, тўқнашув оқибатида йўл четидаги бекат конструкциясига ҳам шикаст етган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми  (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"