Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири билан учрашув ўтказди

Мулоқотда ислом молияси, ҳудудлараро алоқалар, зиёрат туризми ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазирини алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилди.

Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, самимий мулоқотда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, уларни амалий мазмун билан бойитиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида мамлакатлар ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга кўтарилди. Хусусан, йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсди, қўшма корхоналар сони эса 50 тага етди. Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда.

 

 

Давлат раҳбари айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Малайзиянинг “Петронас” корпорацияси делегацияси билан музокараларнинг аҳамиятига тўхталиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида стратегик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш зарурлигини қайд этди.

 

Жумладан, нефть-кимё, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика ва бошқа устувор соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилди.

 

 

Мулоқот давомида ислом молияси, ҳудудлараро алоқалар, зиёрат туризми, тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш ҳамда маданият алмашинувлари йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам тўхталиб ўтилди. Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни Ўзбекистонга алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

custom img

“Умра” эвазига 4800 доллар: ноқонуний хизмат кўрсатишга уриниш фош этилди

Зиёратни ташкил этишга ваколати бўлмаган шахс 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"