Ўзбекистон

Музработ тумани ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани айтилмоқда

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари бошланди.

Музработ тумани ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Қайд этилишича, унда мансабдор шахс ғалла топшириш режасини бажармаётган фермерларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қисқа муддат ичида режани бажаришни талаб қилгани эшитилади.

 

Kun.uz маълумотига кўра, аудиоёзув 15 июнь куни туман ҳокимининг хизмат хонасида ўтказилган йиғилишда ёзиб олинган. Йиғилиш ғалла етиштириш бўйича шартномавий мажбуриятлар ва ҳосил топшириш масалаларига бағишланган бўлган.

 

Ёзувда ҳоким деб таништирилган шахс фермерлардан ғалла топшириш режасини зудлик билан бажаришни талаб қилади. Аудио давомида “Бугун ёпасан”, “Бир соат муддат” каби талаблар бир неча бор такрорланган. 

 

Шунингдек, фермерларга нисбатан суд ва прокуратура билан боғлиқ огоҳлантиришлар ҳам янграгани айтилмоқда.

 

Манба маълумотига кўра, йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам иштирок этган ва ҳокимнинг фермерларга нисбатан ишлатган ҳақорат ҳамда таҳдидларига гувоҳ бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдириб, тегишли ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, эълон қилинган аудиоёзув билан боғлиқ вазият вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан жиддий эътибор талаб этувчи масала сифатида баҳоланган.

 

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, давлат органлари вакиллари ва фермерлар ўртасидаги муносабатлар қонун устуворлиги, ўзаро ҳурмат, инсон қадр-қиммати ҳамда хизмат одоби тамойиллари асосида йўлга қўйилиши лозим.

 

Ҳолатнинг барча тафсилотларини холис ва ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, унга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Мазкур масала вилоят ҳокимининг шахсий назоратига олингани таъкидланди.

 

Билдирилишича, ўрганиш якунлари ва ваколатли органларнинг хулосалари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинади.

 

Вилоят ҳокимлиги ҳолат бўйича якуний хулоса фақат текширув натижалари ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари асосида берилишини қайд этиб, жамоатчиликни расмий ўрганиш якунларини кутишга ва тасдиқланмаган маълумотлар асосида хулоса чиқармасликка чақирди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.