Ўзбекистон

Андижон музейи хазиналари нима ҳақида ҳикоя қилади

Кичкина тангадаги 30 сўз ва бошқа қадимий артефактлар.

Андижон музейи хазиналари нима ҳақида ҳикоя қилади

 

Бу қорахонийлар тангаси. Юпқа ва текис, Қорахонийлар даврида иқтисодий инқироз авж олди, металл қиммат ва танқис эди. Аммо шунга қарамай, усталар битта тангада 30 тагача сўз зарб қилишга муваффақ бўлишди. Қоидага кўра, бу Қуръондан олинган суралар эди. Токи одамлар Муҳаммад пайғамбарнинг ўгитларини ҳеч қачон унутмасликлари учун шундай қилинган.

 

180 дона шундай тангадан иборат хазина Хўжаобод туманида ариқ қазиш чоғида топилган. Бу топилма Андижон музейининг ноёб коллекциясига кирган.

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти (ВОССУ) “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги ноёб, энг нодир экспонатлар тасвирланган китобни яратиш устида ишламоқда.

 

Китоб 6 бўлимдан иборат бўлиб, музейда сақланаётган археологик, нумизматик, бадиий-ҳунармандчилик коллекциялари, қўлёзма мероси, тасвирий санъат дурдоналари ҳақида батафсил сўз юритилган. Ўқувчилар ушбу қадимий артефактлар тарихини ўрганиш ва уларнинг расмларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

 

Тасаввур қилинг-а, Ўзбекистон ҳудудида 1 миллион йил аввал ҳам одамлар яшаган. Археологик тадқиқотлар бизнинг ҳудудимиз антропогенез марказларидан бири, яъни инсоннинг келиб чиқиши ҳақида дадил тахмин қилиш имконини беради.

 

Бир қатор тадқиқотлар Марказий Осиёни одамлар кейинчалик Европа, Сибир ва Шимолий Америкага жойлашган минтақа сифатида кўрсатмоқда. Бизнинг узоқ аждодларимиз қандай яшаган? Улар нима билан шуғулланган, нимага меҳр қўйган, маданияти, анъаналари қандай ривожланган? Антик давр сирлари билан танишиш, палеолит, мезолит, неолит ва энеолит даврларидаги одамларнинг ҳаёти, урф-одатлари, эътиқодлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, китобда Андижон вилоятида кулолчиликнинг ривожланиш, темир ишлаб чиқариш ва металлга ишлов бериш тарихи, тикувчилик ва гиламдўзликнинг ривожи, ёғоч ўймакорлиги ва манзарали наққошлик, миллий каштачилик, хаттотлик ва миллий кийим-кечак санъатлари ўрин олган.

 

Китоб-альбом куратори, санъатшунослик фанлари номзоди Шаҳло Абдуллаева нашрнинг мазмун-моҳияти, музейнинг ноёб экспонатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, музейнинг нумизматик, қўлёзма фондларининг энг нодир экспонатлари, бадиий ва ҳунармандчилик коллекцияларини нашр этиш режалаштирилган.

 

Имом Замахшарийнинг ҳижрий 809/1407 йилда ёзилган “Тафсири Кашшоф”нинг иккинчи жилди, Шайх Абу Толиб ал-Маккий қаламига мансуб 908 саҳифадан иборат 1098/1687й. “Қувтул кулуб” асари, Темурийлар даврининг машҳур олимларидан бири, араб тили, нутқ ва мантиқ фани ўқитувчиси Мир Саййид Шариф Журжоний (1340-1413) қўлёзмаси фонддаги қадимий нодир асарлар ҳисобланади.

 

Жамғарманинг ноёб қўлёзмалари сифатида 1937 йилда машҳур хаттот ва мусаввир Мирзо Иброҳим Субҳий томонидан қайта ёзилган 54 бетлик “Девони Одам”, 20 бетлик “Девони Маҳмуд”, 160 бетлик “Девони афғон”ни қайд этишимиз мумкин.

 

– Бу китоблар нафис безаклари билан эътиборни тортади. Шу билан бирга, Шарқ адабиёти санъатининг кўзгуси сифатида хаттотлик ва қўлёзма китобларнинг ўлмас анъаналари ХХ асрда ҳам йўқолмаганига ёрқин мисолдир, — дейди Шаҳло Абдуллаева. — Музейнинг ноёб ва нодир экспонати ХХ аср бошларида андижонлик ҳунарманд томонидан яратилган чойшабдир. Унга Шарқ халқларининг ўрта аср севги лирикаси сатрлари қўлланган.

 

Эй нигорим ҳусн ичида сен каби жонона йўқ,

Шамъи рухсоринга куйган мен каби парвона йўқ,

Ишқинг бошима сабру қарорим қолмади мани,

Тоқат эткали бир ошиқи жонона йўқ...

 

Шу ва бошқа кўплаб экспонатлар миллий музей коллекцияларига бағишланган китоб-альбомни безатган. Музей коллекциялари ҳақидаги матнлар муаллифлари музей ходимларининг ўзлари: директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Роҳат Муҳамедова, илмий ходимлар Авазбек Позилжонов ва Искандар Мадғозиевлар ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

custom img

Писком дарёсида 15 кун аввал чўкиб кетган эркакнинг жасади топилди

SUP-доскада сайр қилаётган фуқаро бошқарувни йўқотиб, қояли қирғоққа урилган ва сувга тушиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"