Ўзбекистон

Тошкентдаги автобусда уятcиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

У жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ахлоқ ва одоб меъёрларига зид ҳаракатларни содир этган.

Тошкентдаги автобусда уятcиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

 

Ижтимоий тармоқларда автобус салонида номаълум эркак кишининг жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли чоралар кўрилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 июн куни соат 09:45 атрофида 42-йўналишда ҳаракатланаётган автобус салонида 1978йилда туғилган T.C. жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ахлоқ ва одоб меъёрларига зид ҳаракатларни содир этган.

 

Ҳолат юзасидан кўрилган тезкор чоралар натижасида мазкур фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, ушланган.

 

Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан фуқаро T.S.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилган. Суд қарорига кўра, ушбу шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.