Ўзбекистон

Сурхондарёда 45 млн сўм қарз бериб, 128 млн талаб қилганлар ушланди

Қарзни ундириш мақсади бир эркак йўлланган бўлиб, у айтилган суммани тайёрлаб бермаса, қарз олувчиларнинг ҳаётига нуқта қўйиши билан таҳдид қилган.

Сурхондарёда 45 млн сўм қарз бериб, 128 млн талаб қилганлар ушланди

 

Сурхондарёда товламачилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1986 йилда туғилган икки нафар аёл Денов тумани Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, гумонланувчи аёл улардан мавжуд қарз миқдоридан бир неча баравар кўп маблағ талаб қилаётганини билдирган.

 

Жумладан, бир ҳолатда 45 миллион сўм қарз эвазига 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарзга нисбатан 140 миллион сўм пул талаб қилингани қайд этилган. Шунингдек, қарзни ундириш мақсадида воситачи сифатида жалб этилган эркак жабрланувчиларга нисбатан зўравонлик ва ҳаётига таҳдид қилиш ҳолатларини содир этган.

 

Мазкур мурожаатлар асосида 15 май куни Денов туманида тезкор тадбир ўтказилиб, гумонланувчилар пул маблағларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"