энг долзарб

Ичимлик суви тақчиллигига яна бир сабаб топилди

Америкалик тадбиркорлар бу бўйича иш олиб боришди.

Ичимлик суви тақчиллигига яна бир сабаб топилди

 

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллект ишлаши жараёнида кетадиган сув сарфини ҳисоблаб чиққан. 

 

Айтилишича, ChatGPT 100 та саволга жавоб бериши учун бир литр сув сарфлайди. 

 

Маълумотларга қараганда, фақат GPT-3 тил модели асосида ChatGPT'ни яратиш ва ўқитиш учун кунига 700 минг литр сув керак бўлган. Бу 5000 кишилик кичик қишлоқнинг кунлик истеъмоли билан тенг. Агар чатботни ўқитиш ва тузиш учун тахминан бир ой вақт кетган тақдирда ҳам у сарфлаган ичимлик суви миқдори қарийб Ўзбекистоннинг ярим аҳолиси истеъмол қиладиган миқдорга тенг бўларди. 

 

ChatGPT серверлари кунига 320 та Tesla автомобилини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган сувни сарф қилади.

 

Microsoft маълумотларига кўра, компания ChatGPT учун алоҳида суперкомпютердан фойдаланади. Ушбу сервер 10 мингта график карта ва 285 минг процессор ядросидан иборат. Уларнинг ишлаши учун нафақат сув, балки жуда кўп электр энергияси ҳам талаб қилинади.

 

Фақат ChatGPT'ни ўқитиш учун 1300 МВт/соатдан кўпроқ электр энергияси керак бўлган. Бундан ташқари, бу энергия миқдори Фарғонадан Устюртгача деярли 1600 марта бориб-келишга етади. 

 

ChatGPT битта сўров учун қанча электр сарфлаши ҳали аниқ эмас. Келажакда нейрон тармоқларнинг ресурс истеъмоли фақат ошади, деб ҳисобланмоқда. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.