Ўзбекистон

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди

Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳолашдан ўтказилди. Қайд этилишича, 2023-йилда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш учун 62 Та давлат ташкилотининг рўйхати шакллантирилган ва уларга “E-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш имконияти яратилган. коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишлари давлат ташкилотларининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан ташкиллаштирилиб, баҳолаш натижаси юзасидан маълумотлар электрон платформага киритилган.

 

10-апрел ҳолатига коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш юзасидан электрон платформага юборилган маълумотлар асосида 39 Та вазирлик ва идора учун (ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи) коррупциявий хавф-хатарлар хариталари тўлиқ шакллантирилган.

 

Мазкур вазирлик ва идораларнинг фаолиятига доир умумий 1701 Та функция коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказилиб, коррупциявий хавф-хатарлар даражаси 177 Та функцияда “юқори”, 475 Та функцияда “ўрта”, 1049 Та функцияда “паст” баҳоланган.

 

“Баҳолаш натижалари таҳлил қилинганда айрим давлат ташкилотлари томонидан барча функциялар тўлиқ баҳолашдан ўтказилмагани, функцияларни баҳолашда ташкилотнинг аксарият функциялари асоссиз паст баҳолангани, шунингдек, ташкилот раҳбарияти томонидан мазкур амалиётга етарлича эътибор қаратилмагани маълум бўлди”, — дейилади хабарда.

 

Хусусан, Адлия вазирлигида 208 Та функциялардан 24 Та (11,5 фоиз), Қишлоқ хўжалик вазирлигида 107 Та функциялардан 51 Та (47,6 фоиз), Оила ва хотин-қизлар қўмитасида 60 Та функциялардан 12 Та (20 фоиз), Кадастр агентлигида 116 Та функциялардан 12 Та (10,3 фоиз) ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида 88 Та функциялардан 10 таси (11,3 фоиз)гина баҳолашдан ўтказилган.

 

Транспорт вазирлигида платформага киритилган 72 Та функциядан 66 Та, Статистика агентлигида 55та функциялардан 51 Та, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида 118 Та функциялардан 115 Та ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда 42 Та функциялардан 40 таси паст баҳоланган.

 

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларда амалга ошириладиган функцияларнинг ягона рўйхати шакллантирилмасдан электрон платформага маълумотларни киритишда ҳокимликлар томонидан турлича ёндашилган. Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан 155 Та, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан 198 Та, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 35 Та ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эса 13 а функция баҳолашдан ўтказилган.

 

Таъкидланишича, 23 Та вазирлик ва идоралар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш натижаси юзасидан маълумотлар электрон платформага киритилмаган ва шу сабабли улар учун коррупциявий хавф-хатарлар хариталари шакллантирилмаган.

 

Кенг жамоатчилик “E-anticor.uz” платформаси орқали давлат органларининг баҳолашдан ўтказилган функциялари ва уларнинг коррупциявий хавф-хатарларга мойиллик даражаси юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда юбориш имконига эга. Бу борадаги таклиф ва мулоҳазалар асосида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"