энг долзарб

Қизларнинг беҳаё расмлари орқали пул ишламоқчи бўлган канал админлари ушланди

Гуруҳ ташкилотчилари Telegram'даги очиқ гуруҳларга фото ва видеоларни жойлаб, қизиқувчиларни вибчатга таклиф қилишган.

Қизларнинг беҳаё расмлари орқали пул ишламоқчи бўлган канал админлари ушланди

 

ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналларни ташкил этиб, тармоқ фойдаланувчиларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.  

 

Аниқланишича, мазкур гуруҳ ташкилотчилари Telegram'даги очиқ гуруҳларга қизлар ва аёлларни фото ва видеоларини жойлаб, қизиқувчиларни вибчатга таклиф қилишган. Вибчатга аъзо бўлиш эса 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган. Улар қиз ва аёлларнинг фото ва видеоларини ўчириб юбориш эвазига товламачилик йўли билан пул талаб қилишган.

 

Тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу фаолият билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

"Hello Tashkent, salam Tashkent гуруҳларидан жабрланган фуқаролар "102" ёки +99899 117 60 87 рақамига хабар беришларини сўраймиз. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланади", - дейилади хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.